Тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш тизими жорий қилинмоқда

05.10.2020
“2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси”га мувофиқ, Марказий банк бошқаруви томонидан “Тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш услубиёти” тасдиқланди. Мазкур услубиёт асосида Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари орасида даврий сўровлар ўтказиш орқали банкларда хизмат кўрсатиш сифати баҳолаб борилади ва уларнинг натижалари асосида банкларнинг рейтинги шакллантирилади ҳамда Марказий банк расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали оммага эълон қилиниб борилади. Ушбу инструмент банкларнинг хизмат кўрсатиш борасида заиф нуқтларини аниқлашга ҳамда мавжуд тизимли камчиликларни бартараф этишга ва банкларнинг ўз мажбуриятларига бўлган жавобгарлик ҳиссини янада оширишга хизмат қилади.  
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi