JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Тижорат банкларига банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда янги талаблар белгиланди 

21.01.2021
2021 йил 14 январда Марказий банк Бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 3030-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Мижозлар масофадан шартнома шартлари билан танишади Ҳужжатга мувофиқ, банк хизматлари масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кўрсатилганда (масалан, мобиль иловалар орқали) банк истеъмолчига шартнома тузилишидан олдин мазкур тизим орқали шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим. Бу, ўз навбатида, банк хизматидан фойдаланишдан олдин ушбу хизмат ҳақида батафсил маълумот олиш, банк ва истеъмолчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари билан танишиш, шунингдек, истеъмолчиларга банк хизматларини бошқа банкларнинг ушбу йўналишдаги хизматлари ва уларнинг шартлари билан солиштириш, таҳлил қилиш ва ўзи учун энг мақбулини танлаш имкониятини беради. Банк омонатчи олдида ўз ходимининг ҳаракатлари учун жавобгар бўлади Фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг омонати кафолатланганлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, омонатчиларнинг банкка жойлаштирган омонатлари юзасидан хотиржамлигини таъминлаш мақсадида банк ходими ўз хизмат вазифасини бажариши давомида ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ҳолда омонатчига зарар етказса, бундай ҳолатда банк омонатчи олдида ўз ходимининг ҳаракатлари учун жавобгарлиги ҳамда фуқароларнинг банкдаги омонатлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кафолатланган бўлса, банк омонати (депозити) шартномасида бу ҳақда маълумот акс эттирилиши белгилаб қўйилди. Истеъмолчи мобиль иловадаги шахсий кабинетида омонат (депозит) шартномасига доир маълумотларидан фойдалана олади Истеъмолчилар томонидан банкка қўйилган омонат (депозит) маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар тўғрисидаги ҳамда омонат бўйича кирим-чиқим амалиётларига доир маълумотларни банкка бормасдан билиб олиш имконияти тақдим этилишини таъминлаш мақсадида банк ўзининг интернет-банкинг тизимида ва/ёки мобиль иловасида истеъмолчи учун шахсий кабинет яратиши ва истеъмолчига унинг шахсий кабинетида у билан тузилган омонат (депозит) шартномаларига доир маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши шартлиги белгилаб қўйилди. Бу амалиётни жорий этиш зарурати, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида ўз долзарблигини кўрсатди.  Шунингдек, бу борада банкларга алоқа тармоқларида банк хизматлари истеъмолчилари учун шахсий кабинет яратиш талаби кенгайтирилиб, мобиль иловалари ва интернет-банкинг тизимида ҳам шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш талаби белгиланди.  Банк картаси эгаси “PIN-код”ни ўзи теради Бугунги кунда фуқароларнинг банк карталарига қўйилган “PIN-код”и турли йўллар билан бошқа шахслар томонидан аниқланиб, ундаги маблағларни карта эгаларининг розилигисиз ва хабарисиз ишлатиб юбориш ҳолатлари кўп учрамоқда. Шу сабабли, банк карталари эгалари ўз “PIN-код”ларини бошқа шахсларга аён бўлиб қолишидан хавфсирайди. Шунга кўра, банк филиали ёки унинг таркибий тузилмасида терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки банк картасидаги пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатганда банк картасини тақдим этувчига (банк карта эгаси ёки картасидан фойдаланиш ваколати берилган шахс) ушбу картанинг “PIN-код”ини мустақил теришга имкон яратиб бериш талаби киритилди. Бу эса банк картаси эгаларининг картадаги маблағларини бошқа шахслар томонидан ишлатиб юбормаслигига ишончининг ортишига, шунингдек, бошқа савдо терминаллари орқали банк карталаридан маблағлар ечилганда “PIN-код”ни ўзи териш бўйича кўникма ҳосил бўлишига хизмат қилади. Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилади Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларга кўра, айрим банк ходимлари томонидан истеъмолчилар билан муомалада банк этикаси ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаслик, хизматлар тўғрисида батафсил маълумот берилмаслик ва уларнинг эътирозлари инобатга олинмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш, банк фаолиятига оид жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этиш орқали мижозлар билан мулоқотга киришиш, эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулот/хизматни тақдим этиш, таклиф шакллантириш, эътирозлар билан ишлаш ва мулоқотни якунлаш жараёнида банк ходимларининг хулқ-атвори ва касбий одоб-аҳлоқ қоидаларини назарда тутувчи мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилиши шартлиги белгиланди. Гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи Тижорат банклари ва қарз олувчилар ўртасида амалиётда юзага келаётган гаров муносабатларига доир низоларни камайтириш, шунингдек, гаровнинг бўшаган қисмини тақиқдан чиқариш тартибини тасдиқлаш орқали тадбиркорлик субъектларига қўшимча мулкни эркин тасарруф этиш ҳамда кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида мазкур Низомга банк кредит бўйича тузиладиган гаров шартномасида банкнинг гаров таъминотига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг кредитнинг қопланмаган қисмидан ортиқ суммада гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқини, шунингдек гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усулларини акс эттириши шартлиги тўғрисида норма киритилди. Мазкур Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар банк хизматлари истеъмолчиларининг банклар билан ўзаро муносабатларида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда банк хизматларидан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi