JET: Qaysi bankda birlamchi bozor uchun eng kam foizli ipoteka kreditlari mavjud? Batafsil

Тижорат банкларининг лицензиялари қайта расмийлаштириб берилди

14.11.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорлари билан мамлакатимиздаги барча тижорат банкларининг чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун берилган лицензияларининг амал қилиши тугатилди ва банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайта расмийлаштириб берилди. Бизнинг маълумот: Бундан олдин Марказий банк томонидан тижорат банкларига “Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензиялар бериш қоидалари”га мувофиқ Бош лицензия, “Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан миллий валютада операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилар эди. “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон талабларига мувофиқ тижорат банкларига хорижий валютада операцияларни амалга ошириш бўйича лицензия бериш амалиёти бекор қилинди. Тижорат банкларининг хорижий валюта билан операциялари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширилиши белгиланди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
So'm kursi o'zgarishsiz qolmoqda

19.12.2025

So'm kursi o'zgarishsiz qolmoqda

So'm pozitsiyalarni tenglashtirdi, ammo salohiyat saqlanib qolmoqda

11.12.2025

So'm pozitsiyalarni tenglashtirdi, ammo salohiyat saqlanib qolmoqda

Visa Excellence Cup 2025: Visa mukofotlari Octobankning elektron to‘lovlar bo‘yicha yetakchiligini tasdiqladi

11.12.2025

Visa Excellence Cup 2025: Visa mukofotlari Octobankning elektron to‘lovlar bo‘yicha yetakchiligini tasdiqladi



Orphus tizimi