JET: Oltin quymalarini qanday sotib olish mumkin? Batafsil

Тошкент молия институтида «Карьера куни» бўлиб ўтди

18.02.2021
Жорий йилнинг 18 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Тошкент молия институтида талабалар, битирувчилар ва иш берувчиларни бирлаштирувчи “Карьера куни” меҳнат ярмаркасида иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади – ёш битирувчи мутахассисларни иш билан таъминлаш, уларга меҳнат бозоридаги вазият ҳақида маълумотлар бериш ва касбга йўналтириш самарадорлигини оширишдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, республика тижорат банклари, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги 200 дан ортиқ суғурта ва лизинг компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари очиб, битирувчи ёшларни ишга жалб этиш, уларни иш билан таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Республика Марказий банки тизимига ишга қабул қилиш жараёнида уларнинг касбий билимларига қўйиладиган талаблар бўйича батафсил маълумотлар беришди. Шунингдек, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, банк тизими учун замонавий эҳтиёжларга мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттиришда тижорат банклари ва олий таълим муассасалари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари алоҳида ўринга эга эканлигини қайд этдилар. Тадбир давомида тижорат банклари вакиллари, бакалавриат ва магистратуранинг битирувчи курс талабалари ўртасида ишга жойлашиш ва касбга йўналтириш бўйича мулоқотлар олиб борилди. Ҳозирги кунда Тошкент молия институтида бакалавриат босқичида 15 та таълим йўналиши ҳамда 10 дан ортиқ магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йилида институтини тамомлаётган 1450 нафар битирувчи бўлиб, шундан бакалавриат босқичида 750 дан ортиқ ва магистратура босқичида 700 нафарни ташкил қилади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi