JET: Qaysi bankda ikkilamchi bozor uchun eng kam foizli ipoteka kreditlari mavjud? Batafsil

Тошкент вилоятида «Тараққиёт» банк хизматлари маркази иш бошлади

07.09.2020

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Амалиёт бошқармасига қарашли «Тараққиёт» банк хизматлари маркази (Манзил: Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Иқбол массиви, Ёшлик кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Катта халқа йўли ёқаси, Юнусобод тумани, 18-даҳа рўпарасидаги қурилиш моллари бозори ҳудуди, телефон: +99871 223-45-76) ўз иш фаолиятини бошлади.

1.gif

Мазкур банк хизматлари маркази аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига барча турдаги банк ва консальтинг хизматларини кўрсатади.

Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-5780-сонли Фармони ижроси доирасида жумладан, аҳоли ва тадбиркорларнинг ишончини қозониш, уларга кўмакдош бўлиш ва чакана бизнеснинг замонавий хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

2.gif

Хусусан, марказда жисмоний шахслар учун қулай шартларда автокредит, микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш ҳамда пластик карталар очиш, қолаверса дунёнинг исталган нуқтасига халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятлари яратилган.

Шунингдек, марказда тадбиркорлар учун мутахассислар маслаҳатини олиш, ҳисоб рақам очиш ва кредит олиш учун ариза бериш имконияти яратилган.

3.gif

Банк хизматлари маркази 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган. Марказ бозор ҳудудида жойлашганлигини ҳисобга олиб, бозорга ташриф буюрган аҳоли ва тадбиркорлар ҳафтанинг исталган куни, сутканинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

4.gif

Марказ биноси халқаро стандартлар асосида таъмирланиб, илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланди.

5.gif

Эндиликда мазкур банк хизматлари марказининг бозор ҳудудида фаолият юритиши билан тадбиркорларнинг вақти ҳам тежаладиган бўлди.

6.gif

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

05.09.2025

Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

19.08.2025

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi

13.08.2025

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi



Orphus tizimi