O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Трастбанк: “ Банк ва Университет” лойиҳаси асосида “Ёшлар билан учрашув”

14.04.2021
2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Ёшлари форумида Президенти Ш.Мирзиёев “Ёшлар Ўзбекистон энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман” деб эътироф этар экан, келажак эгалари бўлган ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг қизиқиш, интилиш ва ўйлантириб келаётган муаммоларини чуқур ўрганиш бугун ҳар бир раҳбар олдида турган асосий вазифадир, деб таъкидлаганлар.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирокида анъанавий “Банк ва Университет” лойиҳаси асосида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Тошкент давлат техника университети талабалари учун Банкнинг Кузатув Кенгаши аъзоси Моҳира Каримова ҳамда Ходимлар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Муқаддас Иномжоновалар бошчилигида “Банкларда бошқарув сиёсати” мавзусида семинар ташкил этилди.



Тадбирда Тошкент давлат техника университетининг “Корпоратив бошқарув” кафедраси дотценти Аҳаджон Исхоқов ҳамда ўқитувчилар Дилором Зияева ва Шаҳноза Отахановалар иштирок этишди.



Тадбирни Банк Бошқарув Раиси Сардор Нормухамедов очиб берди. У ўз нутқида бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлар, банкларда замонавий фикрловчи ёш кадрларга эҳтиёж каби масалалар юзасидан фикр билдириб, университет талабаларига катта ҳаётга қадам қўйишларида доимо изланишлари ва ўқиб-ўрганишлари ҳақида айтиб ўтди.

Семинарда Трастбанкнинг ривожланиш тарихини тўлиқ ёритиб берувчи видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, банкнинг корпоратив бошқарув сиёсати,  ривожланиш стратегияси, бугунги кунда банкда бўлаётган ўзгаришлар, рақамли трансформация жараёнлари, кадрларни жалб қилишдаги сиёсати каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Талабаларга қизиқарли бўлиши учун Facebook, Google ижтимоий тармоқлардан фойдаланишдаги ўзига хос ёндашувлар асосида бугунги замонавий авлоднинг жамиятда ўз ўринларини топишлари учун тавсиялар берилди.



Университет доценти Аҳаджон Исхоқов ўз нутқида банк ва университет ўртасидаги доимий алоқалар янада ривожланиб бораётганлиги, банк томонидан ёшларга берилаётган эътибордан миннатдор бўлиб, бу ёшлар банкнинг келажакдаги кадрлари ёки мижозлари бўлишларига умид билдирди.

            Семинар якунида университет ўқитувчиларига ҳамда семинарда фаол иштирок этган талабаларга банкнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi