JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

“Трастбанк”: “Банкларда корпоратив бошқарув” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.03.2020
Жорий йилнинг 11 март куни “Трастбанк” бош офисида Тошкент давлат техника университети 1-босқич магистрлари ва Банкнинг Кузатув Кенгаши аъзоси Моҳира Каримова бошчилигида “Банкларда корпоратив бошқарув” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давлат техника университетнинг “Корпоратив бошқарув” кафедраси доцентлари Аҳаджон Исҳоқов ва Муҳаммаджон Толиповлар иштирок этди. Давра суҳбати давомидабанклардаги замонавий корпоратив бошқарувнинг иштирокчилари - тартибга солиш ва назорат қилиш агентликлари, яъни банк секторида рискларни бошқариш билан боғлиқ меъёрларни тартибга солиш, банклар фаолиятининг стратегик йўналишлари, банкларда юқори даражали янги рискларни вужудга келтирувчи молиявий омилларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир иштирокчилари бугунги куннинг долзарб масалалари, яъни банк кредитлари ва рақамли иқтисодиёт борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Доцент Аҳаджон Исҳоқов университет талабаларининг банк ҳақидаги тушунчаларини янада кенгайтириш мақсадида, Трастбанк ҳамда университет ўртасидаги ўзаро алоқалар бундан кейин ҳам ривожланишини, шу билан бирга мазкур ҳамкорлик алоқалари келгусида банк учун етук мутахассисларни вояга етишида муҳим омил бўлишига эътибор қаратди. Суҳбат якунида меҳмонларга банкнинг эсталик совғалари тақдим этилди.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi