JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“Трастбанк”да маърифий тадбир ўтказилди

20.02.2021
Жамиятнинг бугуни ва келажаги, ёш кадрларнинг интеллектуал, маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда ватанга садоқат туйғусининг ривожланганлиги билан белгиланади. Куни кеча «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида Касаба уюшмаси ташаббуси билан «Иқтисод ва ислом» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ислом университети Ахборот маркази раҳбари Аброр Мухтор Алий ташриф буюрди. Тадбир давомида Аброр Мухтор Алий йиғилганларга ислом дини ва унинг кириб келиш тарихи, ислом таълимоти, умуммиллий қадриятлар, инсон ўзлигини англаши, буюк аждодларимиз мероси, аждодлардан қолган илмий бойликлар, пул-молия тизимида ислом динининг ҳуқуқий, ахлоқий, маънавий ва бошқа тамойилларига мос келиши, рибо, закот, ислом банк-молия тизимини Ўзбекистонга кириб келиши ва ислом молиясининг ривожланиши, муробаҳа шартномаси тушунчалари, сармоядорлик тизими, шерикчилик ва омонатдорликда жарималарнинг қўлланилиши, банк тизими ва ислом молияси тизимининг жаҳон молияси тизими билан уйғунлашуви, инқирозга қарши исломий банкларнинг зарарни ўз зиммасига ола билиши ҳамда бошқа кўплаб исломга оид масалалар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, банк соҳаси вакиллари учун иқтисодий терминологияни ўзида жамлаган ўзбек тилидаги Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», Муҳаммад Тақий Усмонийнинг «Савдо фикҳи ва тушунчалари» ҳамда «Замонавий муомалалардаги баҳслар» каби китоблари нашрдан чиқиш арафасида тайёрланаётганини таъкидлади. Шундан сўнг банк ходимлари билан очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоблар қизғин тус олди. Ходимларнинг муробаҳа, закот, исломда тижоратнинг йўлга қўйилиши ва унинг фойдалари, иқтисодий исломда риск масалалари, банк тизимида аёллар фаолияти ва бошқа бир қатор йўналишларда берган саволларидан кўриндики, ходимларда исломий банкчилик ва иқтисодга бўлган қизиқиш юқори.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi