JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

“Трастбанк”дан онлайн афзаллик

30.10.2020
Мамлакатимиз банк тизимида рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш ва ахборот коммуникацион технологияларни кенг суръатларда жорий этиш юзасидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтган йили тўловлар ва тўлов тизимлари орқали кўрсатиладиган хизматларни ривожлантиришга йўналтирувчи «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг ишлаб чиқилгани банк тизимида электрон тижорат ва электрон тўловлар тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан мижозларни масофадан аниқлаш тизимларини жорий этиш орқали масофавий банк хизматларини ривожлантириш соҳасига алоҳида эътибор қаратилишига замин яратди. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахсларга қулайлик яратиш, пандемия шароитида банкка ташриф буюрувчи мижозлар сонини кескин қисқартириш ва масофавий банк хизматлар турини янада кенгайтириш мақсадида халқаро банк пластик карталари орқали картадан картага пул ўтказиш тизимини йўлга қўйди. Эндиликда банк мижозлари ўзларининг Mastercard халқаро пластик карталаридаги маблағларини банкнинг TrustPay мобиль иловаси ёрдамида картадан картага P2P операцияси орқали амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун банк мижозлари фақатгина TrustPay мобиль иловасини юклаб олишлари кифоя. Бундан ташқари, жисмоний шахслар “Трастбанк” мобиль иловаси орқали ўз ҳисобрақамлари ҳақида маълумот олиш, ҳисобрақамларни бошқариш, кредит қарздорликларини банкка келмасдан сўндириш, пластик карталар орқали хорижий валюталарни сотиб олиш, картадан-картага пул ўтказиш каби амалиётларни бажариш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтамиз. Муҳим: Mastercard халқаро пластик картаси орқали картадан картага пул ўтказиш фақатгина банк мижозлари ўртасида амалга оширилади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi