JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Трастбанк энг юқори нархда валюта айирбошлашни таклиф этади!

08.04.2020

Кейинги йилларда валюта сиёсати ва валюта курсини либераллаштириш соҳасини такомиллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки валюта бозорида валюта курсларининг динамикасини фаол равишда кузатишни бошлаган.

Шу сабабли, Трастбанк валюта айирбошлаш масаласида мижозларга универсал ёндошишга қарор қилган ҳолда валюта бозорида юзага келадиган вазият доирасида мумкин бўлган энг юқори ставкаларни сақлашга интилади. Бугунги кунда мижозлар Трастбанк валюта айирбошлаш шахобчаларида ўз маблағларини энг юқори курсда алмаштиришларига ишонч билан мурожаат қилишлари мумкин. Чунки, Трастбанк доимо валюта айирбошлашнинг юқори курсларини сақлаб қолади. (2020 йилнинг 8 апрель ҳолатига доллар курси сотиш 9720 сўм, сотиб олиш 9750 сўм)

Шунингдек, нақд пулсиз шаклда валюта айирбошлаш учун эҳтиёж сезилса, бу ҳолатларда ҳам Трастбанк доимо ўз мижозларини қўллаб-қувватлайди. Банкнинг TrustPay мобиль иловаси орқали бугунги кунда мижоз ўз уйидан чиқмаган ҳолда онлайн шаклда конверсия амалиётини амалга ошириши мумкин.

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Milliy banklararo protsessing markazi” AJning 100 foiz davlat ulushini xususiylashtirish bo‘yicha kelishuvga erishildi

13.01.2025

“Milliy banklararo protsessing markazi” AJning 100 foiz davlat ulushini xususiylashtirish bo‘yicha kelishuvga erishildi

Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

13.01.2025

Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling



Orphus tizimi