JET: Qaysi bankda birlamchi bozor uchun eng kam foizli ipoteka kreditlari mavjud? Batafsil

«Трастбанк» филиали энди Бухорода

03.03.2021
Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги аҳолига берилаётган имкониятлар иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банк-молия тизими фаолиятини ҳам такомиллаштиришга асос бўлмоқда. Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро шаҳрининг Боғишамол кўчасида замонавий ва миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бухоро филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу янгиланишларга, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда жорий йилнинг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида банк тизимини ривожлантириш, молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш, шу жумладан ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастурини амалга ошириш бош омил бўлди. Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, банк ва молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот қурувчилари жамоаси ҳамда филиал ходимлари иштирок этди. Замонавий стандартлар асосида қуриб фойдаланишга топширилган бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Шахриёров, вилоятда хусусий банк филиалининг очилиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга, вилоят миқёсида бизнес юритишни истаган ишбилармонлик вакиллари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларга тез ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш, қолаверса, вилоят миқёсида ажратилган банк кредитлари ҳисобига янги иш ўринлари яратилишига замин бўлишини алоҳида таъкидлади. Анъанага кўра, гулдурос қарсаклар остида тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда Бухоро филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди. Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Вилоят тадбиркорлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларга сифатли банк хизматларини кўрсатувчи янги филиал Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Боғишамол кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган. Мазкур филиалда инновацион технологияларни қўллаган ҳолда, замонавий ва қулай банк хизматлари жорий этилиб, ушбу филиал келгусида “Банк - мижоз” тамойили равнақига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
2025-yil davomida so‘m AQSh dollariga nisbatan deyarli 7% ga o‘sdi

25.12.2025

2025-yil davomida so‘m AQSh dollariga nisbatan deyarli 7% ga o‘sdi

Kriptovalyutaga investitsiya: strategiya omaddan muhimroq

25.12.2025

Kriptovalyutaga investitsiya: strategiya omaddan muhimroq

So'm kursi o'zgarishsiz qolmoqda

19.12.2025

So'm kursi o'zgarishsiz qolmoqda



Orphus tizimi