JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“Трастбанк” ISO 9001 стандартига мувофиқлик текширувидан ўтди

27.04.2021
“Трастбанк” 2018 йилнинг декабр ойида ISO 9001:2015 стандартига мувофиқлик сертификатига эга бўлди. Ушбу ютуқ банкнинг сифат менежменти тизимининг банк хизматларини кўрсатиш жиҳатида юқори халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади. Россия ва хорижда энг йириклардан бири ва тан олинган Россиянинг мустақил сертификатлаштириш органи ҳисобланган “Русский Регистр” томонидан менежмент тизимлари, маҳсулотлар ва ходимлар бўйича аудит ўтказилди.     Трастбанк Ўзбекистондаги етакчи консалтинг компанияси “SMS SISTEMS” кўмагида ISO 9001 Халқаро сифат стандартларига мувофиқлиги бўйича иккинчи аудит жараёнидан муваффақиятли ўтди. Трастбанкнинг ISO 9001:2015 стандартига мувофиқлиги банкнинг мижозлари ва ҳамкорларига халқаро даражадаги талабларга мувофиқ хизматларнинг сифати, узлуксизлиги ва хавфсизлигини кафолатлайди. ISO 9001:2015 сертификати Трастбанкнинг фақат энг яхши ва сифатли ҳамкорликни таъминлаш истагини тасдиқлайди. Трастбанк 1994 йил ташкил этилган. Трастбанк бу — молиявий хизматлар бозорида банк операцияларининг барча асосий турларини, жумладан, хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, инвестициявий бизнес, лизинг ҳамда савдо хизматларини молиялаштиришни амалга ошириб келмоқда. 2020 йил якуни бўйича Трастбанк банк гуруҳи таркибига кирувчи “Трастбанк” ХАБ ва унинг шўъба молиявий компанияси активларининг умумий ҳажми — 448,0 млн. АҚШ доллари, кредит портфели — 221,0 млн. АҚШ доллари, жами капитал эса — 72,4 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилди. Соф фойда эса ўтган 2020 йилда 28,6 млн. АҚШ доллари эквивалентида ташкил қилди. Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, Трастбанк 21 минг корпоратив мижозга, 546 минг жисмоний шахсга хизмат қилмоқда. Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларида 81 та банк хизмат кўрсатиш маркази, 74 та махсус касса, 52 та пул ўтказиш пункти, 29 валюта айирбошлаш пункти ҳамда 30 та 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи электрон офислар юртдошларимиз хизматида.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi