2024-yilda pulni nimaga tiksa bo'ladi? Batafsil

“Трастбанк” ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар

16.12.2016
“Трастбанк” ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2016 йил 26 декабрда қуйидаги манзил бўйича Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7 уйда ўтказилишини маълум қилади. Қимматли қоғоз эгалари рўйхатини тузиш учун акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида  қарор қабул қилинган сана: 2016 йил 16 декабрь. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар рўйхати тузиладиган сана: 2016 йил 16 декабрь. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати тузиладиган сана: 2016 йил 20 декабрь. Ташкилий саволлар: Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. Ҳисоб комиссияси таркибини тасдиқлаш. «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартиби 2016 йил 26 декабрь соат 15:00 да. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш бўйича «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2016 йил 26 декабрда Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 5 қаватида ўтказилади. Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиши  соат 15:00 да. «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига 2016 йил 20 декабрь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 7-уйда танишишлари мумкин. Акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади. Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: 140-00-88, 244-76-58, 244-76-43. www.trusbank.uz       E-mail: info@trustbank.uz Банк Кенгаши
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi