JET: Green card lotereyasida qanday ro’yxatdan o’tish mumkin? Batafsil

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорлари диққатига!

28.03.2018
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2008-2016 йил якунлари бўйича Банк акциядорларининг навбатдаги ва навбатдан ташқари умумий йиғилишлари баённома қарорларига кўра банкнинг оддий ва имтиёзли акцияларига ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида олмаган Банк акциядорларидан дивидендларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (жисмоний шахслар учун – паспорт, СТИР, банкда ҳисобварақ очилганлиги тўғрисида тасдиқнома нусхаси, юридик шахслар учун – ташкилот устави нусхаси, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси (лицензияси), инвестиция воситачиси (депозитарий) томонидан берилган ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма тақдим қилинган ҳолда, Банкнинг Бош офисига ёки ҳудудий филиалларига мурожаат этишингизни сўрайди. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6-боб, 51-моддасига асосан: “Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамият ихтиёрида қолади”. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга “Трастбанк” ХАБ Бош офисига мурожаат этишингизни сўраймиз: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, тел: (95) 198-41-09, (71) 140-00-88, факс (71) 244-76-61. Банкнинг электрон почта манзили: info@trustbank.uz  Банкнинг расмий веб-сайти: www.trustbank.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank ESG loyihasi uchun “Oltin Chinor” birinchi Milliy mukofotiga sazovor bo'ldi

27.09.2024

Kapitalbank ESG loyihasi uchun “Oltin Chinor” birinchi Milliy mukofotiga sazovor bo'ldi

Chorvachilik sohasiga ozuqabop ekinlarni yetishtirish uchun  kredit oling

11.09.2024

Chorvachilik sohasiga ozuqabop ekinlarni yetishtirish uchun kredit oling

Asakabankning qulay avtokrediti bilan BYD E2 avtomobilingizni olib keting

12.09.2024

Asakabankning qulay avtokrediti bilan BYD E2 avtomobilingizni olib keting



Orphus tizimi