Tenge bankdan "Omadli depozit" aksiyasi Batafsil

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади:

27.04.2021
Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7 уйда жойлашган ХАБ “Трастбанк” акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади. Ташкилий саволлар:   1.     Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 2.     Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.     «Трастбанк» ХАБ акциядорлари умумий йиғилиши кун тартиби   2021 йил 17 май соат 15: 00 мин.                1.     «Трастбанк» ХАБнинг 2020 йил фаолияти якунлари ва 2021 йил учун ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш. 2.     Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)нинг 2020 йил якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш. 3.     2020 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби: -        молиявий ҳолат тўғрисида жамланган ҳисобот, -        фойда ва зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот, -        капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот, -        пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги жамланган ҳисобот, -        2020 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот. 4.     2020 йилда олинган фойдани тақсимлаш. 5.     Банк фаолиятининг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги ва 2021 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, шартномаларни тузиш ҳамда аудит хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини тасдиқлаш. 6.     «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш. 7.     Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисоби юритилаётган, умидсиз активларни ундириш бўйича 2020 йилда кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш. 8.     Банк Кузатув Кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя  этилаётганлиги ҳақида ҳисобот. 9.     Банк Кузатув Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш. 10.  Банк Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш. 11.  Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни сайлаш. 12.  Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 13.  Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш. 14.  Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш. 15.  Акцияларнинг 25 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш. 16.  Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш. 17.  Банк Уставига ўзгартиришлар киритиш. 18.  Давлат қимматли қоғозлар (ғазначилик мажбуриятлари, давлат қимматли қоғозлари (облигациялар), Марказий банк облигациялари) билан йирик битимлар тузиш тўғрисида.     «Трастбанк» ХАБ акциядорлар Умумий йиғилиши 2021 йил 17 майда Тошкент шаҳри, Навоий кучаси, 7 уй, «Трастбанк» ХАБ биносида ўтказилади. Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиш вақти соат 15:00 да. Акциядорларнинг  умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2021 йил 23 апрель. «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг умумий йиғилишида 2021 йил 11 май ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Банк акциядорлари, Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда  танишишлари мумкин:  Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй. Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган  тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан  қатнашишлари талаб этилади.   Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (95)198-41-09, (78)140-00-88, (71) 207-62-12. www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz      Банк Кузатув Кенгаши  
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi