JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

05.09.2019
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади. Ташкилий саволлар: 1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. 2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш. «Трастбанк» ХАБ акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби 2019 йил 27 сентябрь соат 15:00 да. 1. Дивидендлар тўлаш: - Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан; - 2019 йил биринчи ярим йил якунлари бўйича. 2. Умумий заҳира фондини шакллантириш учун 2019 йил биринчи ярим йил якунлари бўйича олинган фойданинг бир қисмини тақсимлаш тўғрисида (МҲХС бўйича фойда, зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисидаги умумий ҳисоботга мувофиқ). «Трастбанк» ХАБ акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй, «Трастбанк» ХАБ биносининг 1 қаватида ўтказилади. Рўйхатга олиш соат 14:00да бошланади, мажлис бошланиш вақти соат 15:00 да. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2019 йил 4 сентябрь. «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида 2019 йил 23 сентябрь ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» ХАБ акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Банк акциядорлари, навбатдан ташқари умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй. Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади. Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (95)198-41-09, (78)140-00-88, (71) 207-62-12. www.trustbank.uz E-mail: info@trustbank.uz
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi