JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг Ислом тараққиёт банкига ташрифи

14.02.2020
Жорий йилнинг 13 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегация Ислом Тараққиёт банкининг (Жидда шаҳрига) Бош офисига ташриф буюрди. Ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 майдаги “Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим йўналиш бўлди. “Трастбанк” ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари 2018 йилда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан 7 000 000 АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги икки томонлама Битим имзоланиши билан бошланган. 2019 йилда Ислом тараққиёт банкининг яна бир бўлими - Халқаро савдо ва молия Ислом корпорацияси билан 4 000 000 АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линияси бўйича янги шартнома кучга кирди. Бугунги кунга келиб иккала линия ҳам муваффақиятли ўзлаштирилган. Ажратилган линиялар ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги бир қатор инвестиция лойиҳалари, шу жумладан кабель ишлаб чиқариш, электрон қисмларни ишлаб чиқариш, қурилиш ва маиший техника ишлаб чиқариш соҳалари молиялаштирилди. Музокаралар давомида томонлар ўтган йилдаги қўшма фаолият натижаларини сарҳисоб қилиб, 2020 йилда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига қўшимча молиявий ресурслар ажратиш истиқболлари, шунингдек яқин келажакда исломий молиялаштиришнинг янги воситаларини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi