Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки сайти – www.trustbank.uz модернизация қилиниб, янги дизайнда ишга туширилди.
Бугунги кунда обрў-эътиборини ўйлаган ҳар қандай банк ўзининг фаолиятини тезкор Интернет орқали кенг мижозлар оммасига ҳавола қилиб келмоқда. Бинобарин, ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келаётган бугунги кунда веб сайтнинг мавжудлиги эмас, балки унга жойлаштирилаётган материаллар дизайни, мазмуни ва сифатини янгилаш, бойитиш заруратга айланмоқда.
Сайтнинг янги дизайни «1C-Битрикс: Сайтни бошқариш» платформасида ишлаб чиқилди, бироқ кенгайтирилган функционал имкониятлари, мослашувчанлиги ва замонавий дастурлаш воситалари қўлланилганлиги билан аввалги сайт версиясидан фарқ қилади ҳамда қатор афзалликларга эга.
Сайтдан фойдаланиш энди икки баравар қулайроқ, чунки корпоратив ва хусусий мижозлар учун алоҳида очилувчи саҳифалар ишлаб чиқилган. Агар илгари банкнинг асосий оммабоп хизматлари маънодорлик касб этиб, умумий фонда йўқолган бўлса, энди улар рангли баннерларнинг кенгайтирилган формати, реклама роликлари, ҳаволаларга ўтиш имкониятига эга бўлган катта тугмалар туфайли ажралиб туради. Интерфейс нафақат маълумотлар базаси билан тўлдирилган, балки мижозларга ҳам қулай кўринишда яратилди.
Шу билан бирга, янгиликлар фотосуратлар ва катта сарлавҳалар билан ихчам шаклда тақдим этилган. Бундан ташқари, сайт янги дизайнида анимация ҳам мавжуд бўлиб, бу сайтни жонли ва динамик қилади. Валюта курси ва конвертори ҳам жозибали форматга эга бўлди. Барча плашкалар бир-биридан ажратилган ва матн қисми кўрсатилган валюталар давлатлар байроқларининг график пиктограммаси билан тўлдирилган. Бу уларнинг олдинги ўринда туришига имкон берди, чунки маълумки, ушбу функция банк мижозларининг омонатлар ёки кредитлар тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда энг кўп талабга эга маълумотлардан бири ҳисобланади.
Айнан шунинг учун кредит саҳифасига асосий саҳифадан алоҳида майдон ажратилган. Масалан, “Универсал” истеъмол кредити нафақат реклама тавсифини ўз ичига олади, балки унинг барча афзалликларини акс эттиради. Бундан ташқари, ушбу кредитни батафсил маълумотлари билан ҳисоблаш учун ўрнатилган интерактив калькулятор мавжуд.
Сайтга ташриф буюрувчилар учун қўшимча, яъни омонатлар, пул ўтказмалари, пластик карталар ва мобиль иловага ўтиш промо-блоклари қўшилди. Уларнинг барчаси қўшимча функцияларга эга бўлган эълон маълумотларини ўз ичига олади. Масалан, пул ўтказмаларини юбориш пунктлари харитаси, пластик картани тўғридан-тўғри асосий саҳифадан буюртма қилиш имконияти ёки тўлов тизимларининг ўрнатилган терминаллари тўғрисидаги маълумот берувчи саҳифалардир. Буларнинг барчаси нафақат фойдаланувчи учун фойдали бўлади, балки маълум бир хизматни қидириш вақтини сезиларли даражада камайтиради.
Бундан ташқари, банк филиаллари харитаси модернизация қилинди. Бунда мижоз бир неча тоифаларда қидириш имконига эга бўлиб, яъни банк хизматлари марказлари, валюта терминаллари, валюта айирбошлаш шахобчалари, банкоматлар ва бошқалар тўғрисида батафсил маълумот олишлари мумкин. Ушбу интерактив сайт - фойдаланувчига энг яқин банк бўлимини топишида жуда қулай ҳисобланади.
Шунингдек, сўровномалар блоклари ва сўровлар статистикаси ҳам янгиланди. Барча маълумотлар аниқ ва қулай бўлди. Навигация тузилиши ҳам концептуал равишда қайта кўриб чиқилди ва янги фойдаланувчи сценарийлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, сайт тезкор веб-дизайн асосида яратилган бўлиб, унинг дисплейи турли хил қурилмалар учун мўлжалланган ва кўп қиррали ҳисобланади.
Бир сўз билан айтганда, энди асосий саҳифа ўзига хос конструкторга ўхшайди. Агар исталса, эркин тасаввурда ҳаракатланиши мумкин, аммо шу билан бирга барча маълумотлар фойдаланувчи томонидан муваффақиятли ёзиб олинади. Айнан мана шу ассоциатив тақсимот туфайли сайт контенти осон қабул қилинади ва ёдда қолади.
Сайтни модернизация қилиш жараёнида унинг тузилиши қайта кўриб чиқилди. Масалан, акциядорлар бўлими бугунги талабга жавоб берадиган даражада тўлиқ қайта ишланган. Бундан ташқари, қулайликни ҳисобга олган ҳолда сайтнинг ички саҳифаларида омонатлар, кредитлар ва пластик карталар бўлимлари оптималлаштирилган. Уларнинг барчаси янги дизайн стратегиясига ва замонавий фойдаланиш талабларига мувофиқ янги кўринишга эга бўлди. Шундай қилиб, ушбу бўлимларнинг дизайни қулай ва содда тарзда тақдим этилади, чунки асосий эътибор матн таркибининг мавжудлигига қаратилган. Шунинг учун ҳам сайт жуда чиройли, енгил ва фойдаланишда қулай.
Амалга оширилган ишларнинг самарали натижасини, иккита асосий мезон деб аташ мумкин: тезкорлик ва самарадорлик. Биринчиси, маълумот материалини муваффақиятли тақдим этиш - мижозларнинг молиявий манфаатлари ўртасида бемалол тақсимланган. Ва иккинчиси, бир хил даражада муҳим вазифани бажаради - уларни ҳаракат қилишга ундайди.
Бугун замон шиддат билан тараққий этаяпти, одамларимизнинг ҳаёти ва дунёқараши ҳам ўзгармоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳам ушбу жараённи ҳисобга олиш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Бир сўз билан айтганда, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки янги веб-сайти ушбу талаб ва эҳтиёжларнинг маҳсулидир. Интернет фойдаланувчилари веб-сайтга кириб, бунга ўзлари ҳам амин бўлишлари мумкин.
Хулоса ўрнида айтганда, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки расмий сайтининг янгиланган, такомиллаштирилган версиясини яратишда интернет фойдаланувчиларининг бугунги кундаги талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинди. Энг муҳими, тизим янгиликлари билан тезкор танишиш имконияти кенгайди. Шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар миллий ахборот маконини ривожлантиришга, мижозларимиз сонини ошишига кенг хизмат қилади.
P.S: Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилнинг 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли ҳамда 2014 йил 2 июлдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига асосан 2017 йилнинг май ойида “Pixelcraft” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ишга туширилган.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки сайти янги дизайни ишга тушди