Банк томонидан юридик шахслар учун қуйидаги шартларда депозит сертификатлари муомалага чиқарилди:
Депозит сертификатлари эмитенти
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки
Чиқарилган депозит сертификатлари шакли
Бланк кўринишида ҳужжатли шаклда
Депозит сертификатларини чиқариш шартлари рўйхатга олинган санаси ва рақами
Депозит сертификатларини чиқариш шартлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2016 йил 18 октябрда DS-43-0237-сон билан рўйхатга олинган
Депозит сертификатларининг муомала муддати ва йиллик фоиз тўловлари
365 кун
7 (етти) фоиз
730 кун
8 (саккиз) фоиз
1 095 кун
9 (тўққиз) фоиз
Депозит сертификатларининг умумий номинал қиймати
4 000 000 000 сўм
Депозит сертификатлари бўйича тўлов шарлари ва муддатлари
Депозит сертификатлар бўйича ҳисобланадиган фоизлар кунлик ҳисобланади ва тўлов ҳар ой якунидан сўнг кейинги ойнинг 10 санасига қадар сертификат сақловчиларнинг тегишли ҳисобварағига пул ўтказиб бериш йўли орқали амалга оширилади.
Депозит сертификатлар муомала муддатидан олдин сўндиришга тақдим этилса қуйидаги тартибда фоиз тўловлари амалга оширилади
182 кун ичида
0 (ноль) фоиз
183 кундан 365 кунгача
5 (беш) фоиз
366 кундан 730 кунгача
6 (олти) фоиз
731кундан 1 095 кунгача
7 (етти) фоиз
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан юридик шахслар учун депозит сертификатлари чиқарилганлиги тўғрисида хабар