“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди

01.01.1970
Жорий йилнинг 26 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “ЎзРТХБ” АЖ вакилларининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида “Трастбанк”, “Транскапиталбанк” ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида ўтказилган қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарорини ижроси доирасида имзоланди. Ушбу меморандум “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” ва “Транскапиталбанк” ОАЖ ҳамкорлигидаги фаолиятини ривожлантириш, мижозлар ўртасидаги ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун ягона хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича ишларни ҳамкорликда олиб боришни кўзда тутади. Мазкур механизм биржа савдолари орқали амалга ошириладиган ташқи савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш, транзакцияларни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича қўшимча воситаларни қўллаш имконини беради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг ҳажмини ошириш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади. Бугунги кунда мижозларнинг ҳисоб-китоб операцияларини корреспондентлик ҳисобварақлари орқали оптималлаштириш ва такомиллаштиришни таъминлаш, ташқи савдо айланмасининг ҳажмини ошириш ва банк мижозлари ҳаражатларини минималлаштириш “Трастбанк”нинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Central Asian Fintech Association (CAFA) Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan menejerlar va IT yetakchilari uchun eng muhim tadbirlardan biri — Manager’s Conference 2026 tadbirining hamkori va ishtirokchisi sifatida qatnashadi

13.05.2026

Central Asian Fintech Association (CAFA) Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan menejerlar va IT yetakchilari uchun eng muhim tadbirlardan biri — Manager’s Conference 2026 tadbirining hamkori va ishtirokchisi sifatida qatnashadi

Janubiy Koreyadan pul o‘tkazmalari yanada qulaylashdi: Octobank HUMO kartalariga E9PAY uladi

05.05.2026

Janubiy Koreyadan pul o‘tkazmalari yanada qulaylashdi: Octobank HUMO kartalariga E9PAY uladi

Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi

24.04.2026

Qashqadaryo: ANORBANK 150 nafar maktab o‘quvchilari uchun moliyaviy savodxonlik darslarini o‘tkazdi



Orphus tizimi