JET: Dollar kursini kimdir o'yin qilyaptimi yoki kurs "sakragani" normal holatmi? Batafsil

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки UPT халқаро пул ўтказмалари тизимига уланди

26.02.2020
Мамлакатда банк соҳасини ривожлантириш, инвестицион салоҳиятни ошириш ва банкларнинг мижоз учун ишлашини ташкиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш бугунги куннинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам мижозларга сифатли банк хизматларини кўрсатиш ва чакана бизнесни ривожлантириш соҳасида фаол иштирок этиб, халқаро молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамламоқда. Жорий йилнинг 25 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Туркия Республикасининг UPT (ÖDEME HİZMETLERİ A.Ş) акциядорлик жамияти шаклидаги халқаро пул ўтказмалари тизими вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси ўринбосари Зиёвиддин Курганов, Банкнинг Чакана бизнес департаменти директори Назиржон Хайиталиев, Туркиянинг UPT халқаро пул ўтказмалари тизими ижрочи директори Мурат Кастан иштирок этиб, ҳар икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши натижасида мижозларга яратиладиган қулайликлар ҳақида музокаралар олиб боришди. Музокаралар якунига кўра, “Трастбанк” ҳамда Туркиянинг UPT халқаро пул ўтказмалари тизими ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Эндиликда Туркия ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу банк хизматидан фойдаланган ҳолда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишлари (турк лираси, АҚШ доллари, евро ва сўмда) мумкин. Р.S: UPT (ÖDEME HİZMETLERİ A.Ş) халқаро пул ўтказмаси - Туркиянинг ички ва халқаро бозорида пул ўтказмалари ва тўловларини амалга ошириш бўйича хизматларни тақдим этадиган биринчи ва ягона компания бўлиб, у банк ҳисобварақлари, кредит карталари ва нақд тўловлар бўйича бир неча турдаги валюталарда ишлайди. UPT хизматлари Туркиядаги банклар ва ўз ташкилотларида жойлашган 10 000 хизмат кўрсатиш пунктлари орқали онлайн тарзда тақдим этилади. UPT 249 мамлакатда 400000 дан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктлари орқали хизматларни тақдим этади. UPT Туркиянинг энг йирик инвестиция банки бўлган Aktif банкнинг шўъба корхонаси ҳисобланади.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

05.09.2025

Kapitalbank BMTTDning “Umidani chaqiring” tashabbusiga qo‘shildi

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

19.08.2025

Mikroqarzni qachon olish maqsadga muvofiq: Octobank tahlili

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi

13.08.2025

O‘zbekiston Milliy banki biznes uchun kreditlar miqdorini oshirdi va moliyalashtirish shartlarini soddalashtirdi



Orphus tizimi