Ҳурматли мижозлар!
Сизга бутунлай янги маҳсулотни тақдим этишимиздан мамнунмиз. Бугундан бошлаб “Трастбанк” ХАБ фаолияти ҳақидаги барча маълумотларни Телеграмда кўришингиз мумкин.
Трастбанкнинг @Trust_Bank_Bot логотипи остидаги расмий боти орқали барча интерактив хизматлар кўрсатилади, шунингдек бот ўзбек ва рус тилларида тўлиқ ишлайди.
Сайт билан тўлиқ интеграциялашуви ва дастурий интерфейсдан фойдаланилгани сабабли барча маълумотлар сайтда тўлдирилади, бу эса такрорлаш заруратини бартараф қилади ва маълумотларнинг долзарблигини таъминлайди.
Барча зарур маълумотлар тўрт қисмда жойлаштирилган:
Корпоратив мижозларга
Хусусий мижозларга
Инфо
Биз сизга яқинмиз
“Корпоратив мижозларга” бўлимида Сиз кредитлаш, лизинг, омонатлар ва банк хизматлари тарифлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, “Кредитлаш” бўлими орқали Бот фойдаланувчиси мобиль телефони рақамини киритган ҳолда ариза юбориши мумкин.
“Хусусий мижозлар” бўлимининг ахборот қисмида қуйидаги бўлимлар тақдим этилади:
“Омонатлар” - омонатни танлаганингиздан сўнг, @Trust_Bank_Bot омонатнинг миқдори ва муддатини ҳамда қайси валютада қўйилиши юзасидан батафсил тавсияларни беради.
“Кредитлар” – ушбу бўлимда уч турдаги кредитлар бўйича маълумотлар жойлаштирилган, улардан бирини танлаб, биринчи тўлов миқдори ва фоизини кўрсатиб, PDF форматида ишлаб чиқарилган харажатлар сметасини олишингиз, уни мобиль алоқа қурилмангиз хотирасида сақлашингиз ёки дўстларингизга йўналтиришингиз мумкин.
“Пул ўтказмалари” – Сизга энг яқин жойда жойлашган барча пул ўтказмалари тизими ҳақидаги маълумотларни тақдим этувчи бўлим (Сиз ўз манзилингиз ҳақидаги маълумотни жўнатишингиз лозим)
“Тарифлар” – банк хизматлари бўйича белгиланган тарифлар юзасидан ҳаволаларни ўз ичига олади.
“Инфо” бўлими қуйидаги тоифалар билан ифодаланади:
Янгиликлар – энг сўнгги янгиликлар сарлавҳалари ва уларга йўналтирувчи ҳаволалар
Эълонлар – Сайтда энг сўнгги жойлаштирилган эълонларнинг сарлавҳалари ва уларга йўналтирувчи ҳаволалар
Валюта курслари – ушбу бўлим банкнинг сотиш ва сотиб олиш ставкаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта курслари тўғрисидаги расмий маълумотларни кўриш имкониятини беради.
Савол-жавоблар – тез-тез бериладиган саволларга жавоблар
Маслаҳат – бўлимда Телеграм платформасидан фойдаланиш каби турли хил маслаҳатлар берилади.
Маълумотни излаш – банкнинг корпоратив веб-сайтида тақдим этилган маълумотларнинг калит сўзлари орқали кенгайтирилган қидирув
Интернет банкни созлаш – агар сиз ушбу параметрни танласангиз, уланиш учун батафсил йўриқнома тақдим этилади.
“Биз сизга яқинмиз” бўлимида Сиз ўзингиз жойлашган аниқ манзилни юбориш орқали банкнинг энг яқин филиаллари, мини-банклари, пул ўтказиш шахобчалари, инфо-киоскалари, валюта терминаллари ва банкоматлари жойлашган аниқ нуқталар ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўласиз.
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг @Trust_Bank_Bot ига уланинг ва банк хизматлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлинг.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки виртуал ёрдамчи Telegram-ботни ишга туширди