JET: Qaysi avtomobillarni muddatli to'lovga olish mumkin? Batafsil

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки янги омонат турларини таклиф этади

10.10.2017
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан миллий валютада “Имкон-3”, “Имкон-6”, “Имкон-12” ва хорижий валютада «Ишонч-6», «Ишонч -12» номли янги омонат турлари амалиётга жорий этилди. Мазкур миллий валютадаги омонатларга маблағлар “Имкон-3” учун 3 ойга, «Имкон-6» учун 6 ойга, «Имкон-12»га эса 12 ой муддатга қабул қилинади. Омонат нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда киритилади. Фоиз тўловлари омонатчининг хоҳишига кўра ҳар ойда ёки муддати тугагандан сўнг капитализациясиз тўланади. Ушбу омонатлар банкнинг барча филиаллари томонидан тақдим этилади. Банкнинг хорижий валютадаги «Ишонч-6» депозитига маблағлар 6 ойга қабул қилиниб, йиллик устама тўловлари омонатчи хоҳишига кўра, ҳар ойда ёки омонат муддати тугаганидан сўнг берилади. Шунингдек, муассасада янги депозитлардан «Ишонч-12»га 12 ойга, ҳисобварақ очилиши белгиланган. Улар бўйича йиллик фоиз тўловлари омонатчи хоҳишига кўра ҳар ойда ёки омонат муддати тугаганидан сўнг капитализациясиз тўланади. Таъкидлаш жоизки, банкка жалб қилинаётган аҳоли маблағларининг келиб чиқиш манбалари суриштирилмасдан, унинг сир сақланиши тўла кафолатланган. Ҳисобварақлардаги маблағлар мижозларнинг биринчи талабидаёқ ҳеч қандай тўсиқларсиз берилиши таъминланган.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi