Жорий йилнинг 12 майидан бошлаб, банкнинг Наманган филиали қошида “Чуст” ва “Уйчи” банк хизматлари марказлари ўз иш фаолиятини бошлади.
Мазкур банк хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган бўлиб, мижозлар банк хизматлари марказлари қошидаги пул ўтказмалари шахобчаси орқали «Western Union», «Контакт», «MoneyGram», «Юнистрим», «Золотая корона» пул ўтказмалари тизимларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Банк хизматлари марказлари манзиллари:
“Чуст” БХМ – Наманган вилояти, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 7-А уй, тел: (0369) 423-23-00
“Уйчи” БХМ – Наманган вилояти, Уйчи тумани, А.Темур кўчаси, 4-уй, тел: (0369) 482-20-78
Жорий йилнинг 12 майидан бошлаб, банкнинг Наманган филиали қошида “Чуст” ва “Уйчи” банк хизматлари марказлари ўз иш фаолиятини бошлади.