2024-yilda pulni nimaga tiksa bo'ladi? Batafsil

Трастбанк Россия, МДҲ давлатлари ва чет мамлакатларидан CONTACT ва Unistream тизими орқали онлайн равишда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни бошлади

10.04.2020

Маълумки, янги коронавирус инфекцияси мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида тарқалмоқда. Касалликни назорат қилиш ва ҳолатлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида тижорат банклари томонидан онлайн банк хизматлари жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳам ушбу вазиятда зарурий санитария-гигиена чораларини кўриб ишлаётганига қарамай, ўз мижозларини огоҳ бўлишга ва уйда қолишларига чақиради ҳамда ўз мижозларига янада қулайлик яратиш, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланган ҳолда ўз муаммоларини ҳал қилишлари мумкинлигини маълум қилади.

Жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб Трастбанк мижозлари ўзларининг Uzcard пластик карталари рақамини Россия, МДҲ давлатлари ва чет мамлакатларда истиқомат қилаётган яқинларига маълум қилган ҳолда CONTACT ва Unistream тизими орқали онлайн халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Энди пул ўтказмасини олиш учун Трастбанк филиалларига бориш шарт эмас. Бунинг учун ўз яқинларингизга Трастбанкда очилган Uzcard пластик картангиз рақамини маълум қиласиз ҳамда яқинларингиз CONTACT ва Unistream халқаро пул ўтказмаларининг хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали сизга пул жўнатишлари мумкин.

Банкнинг ушбу хизмати пул ўтказмасини қабул қилиб олувчиларга хавфсиз ва қулай бўлиб, мижоз уйдан чиқмай маблағни қабул қилиши учун имконият яратади.

Ўзингиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг! Уйда қолинг!

Сизнинг - Трастбанкингиз!

Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi