JET: Qaysi banklar eng yuqori foizli valyuta omonatlarni taklif qilmoqda? Batafsil

“Трастбанк” – “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи” номинацияси ғолиби

21.04.2016
Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари “Кўргазма савдо маркази”да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 8 йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этилаётган банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари “BankExpo – 2016” IX миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма Муҳтарам Президентимизнинг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури, Инвестиция дастури ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги белгиланган вазифалар доирасида ўтказилди. Бундан ташқари, “Банк тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёз ва қулайликлар” мавзуида  очиқ мулоқотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги технологиялари, микромолиявий хизматлар кўрсатиш, банкларнинг кредит ва депозит сиёсати, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш имкониятлари, истеъмол ва ипотека кредитлари ажратилиши каби мавзуларда семинарлар ташкил этилди. Кўргазма якунида мамлакатимизда тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, таълим муассасалари битирувчиларининг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришда алоҳида ўрнак кўрсатган банклар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.Унга кўра, “Трастбанк” - “Тадбиркорларнинг энг яхши ҳамкори ва ишончли таянчи”  ва “Банк  - мижоз учун” номинациялари ғолиби деб топилди. Шунингдек, “BаnкExpo-2016”миллий кўргазмаси доирасидаЎзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этган тавсиялар асосида олиб борилган кўрик-танлов иштирокчиларига “Трастбанк” ХАБ таъсис қилган мукофотлар топширилди. “Ёш тадбиркорнинг энг яхши бизнес-лойиҳаси” номинацияси бўйича: 1-ўрин: Дархон филиалининг мижози Хомидов Мухаммаджон Собитовичга (“NA’F” МЧЖ); 2-ўрин: Тошкент филиалининг мижози Мелибоев Мухиддин Хикматилла ўғлига (“VITAL HOLDING); 3-ўрин: Яккасарой филиалининг мижози Якка тартибдаги тадбиркор Вахитов Бобур Нодир ўғлига. “Аёл тадбиркорларнинг энг яхши бизнес-лойиҳаси” номинацияси бўйича: 1-ўрин: Қарши филиалининг мижози (Қашқадарё вилоятидан) Эсанова Лола Исомовнага (“MEBEL SERVIS NUR”); 2-ўрин: Наманган филиалининг мижози (Наманган вилоятидан) Атамирзаева Дилфуза Турғунпўлатовнага (“SHIRINTOY-SANOAT SAVDO); 3-ўрин: Тошкент филиалининг мижози Абдурахманова Наргиза Абдухашимовнага (“YOSHLAR MATBUOTI”). “Кичик бизнес субъектларининг энг яхши бизнес-лойиҳаси” номинацияси бўйича: 1-ўрин: Яккасарой филиалининг мижози Ходжаберганов Зухриддин Собитовичга (“YUKSALISH ZAR” XK); 2-ўрин: Наманган филиалининг мижози (Наманган вилоятидан) Холмирзаев Дилмурод Камалхоновичга (“KAMOL MED FARM”); 3-ўрин: Термез филиалининг мижози (Сурхондарё вилоятидан) Менглиев Абдужалол Тоштемировичга (ЎТАН ПОЛВОН). "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви вакиллари томонидан 1-ўрин соҳибларига имтиёзли микрокредитлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ҳамда қимматбаҳо совғалар, 2 ва 3 – ўрин соҳибларига эса қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. (фотогалереяга қаранг).
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Aksiyadorlik jamiyatlari xodimlariga aksiyalarni sotib olish uchun imtiyozli huquq beriladi

17.04.2025

Aksiyadorlik jamiyatlari xodimlariga aksiyalarni sotib olish uchun imtiyozli huquq beriladi

Octobank yana bir bor O‘zbekistonda raqamli to‘lov yechimlari sohasida yetakchi deb topildi.

10.04.2025

Octobank yana bir bor O‘zbekistonda raqamli to‘lov yechimlari sohasida yetakchi deb topildi.

Kelajakka g'amxo'rlik bilan: Octobank ESG-loyihalari bilan Toshkent mahallalarida

07.04.2025

Kelajakka g'amxo'rlik bilan: Octobank ESG-loyihalari bilan Toshkent mahallalarida



Orphus tizimi