«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки республикамиз ҳудудларида аҳолининг банк хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мини-банклар тармоғини кенгайтирмоқда.
2018 йилнинг 3 апрелидан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Қарши филиали қошида “Ишонч” мини-банки ўз иш фаолиятини бошлади. Мазкур мини-банк бугунги кучли рақобатбардош бозор шароитида барча турдаги банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган зарур жиҳоз ва техникалар билан тўлиқ таъминланган. Хусусан, мини-банк жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш билан бир қаторда, халқаро пул жўнатмалари тизимлари («Western Union», «Contact», «MoneyGram», «Unistrim» ва «Золотая Корона»)дан фойдаланиш, ҳисоб-касса хизматлари, юридик шахслар депозитлари, «Internet-banking», «SMS-информатор», «Mobile-banking» ҳамда бошқа шу каби банк маҳсулотлари ва хизмат турларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Мини-банк манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 228-уй. Телефон: (0375) 221-40-00
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ўзининг 24 йиллик фаолияти давомида мамлакатимиз банк хизматлари бозорида кенг доирадаги хизматларни тақдим этиб келмоқда. Бугунги кунда банк таркибида 10 та филиал ва 49 та мини-банк фаолият юритаётган бўлиб, улар пойтахтимиздан ташқари, Наманган, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида жойлашган.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
“Трастбанк” ҳудудлар фаолиятини кенгайтирмоқда