Халқаро пул ўтказмаларидан фойдаланиш бугун энг оммабоп бўлиб, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам Юнистрим пул ўтказмалари тизими билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугунги кунда “Трастбанк”нинг жами 11 та филиали республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган бўлса, мини-банклари сони 70 тани, пул ўтказмалари шохобчалари эса 32 тани ташкил этмоқда. “Трастбанк”нинг пул ўтказмалари шохобчаларига ташриф буюрувчи шахс эндиликда Юнистрим халқаро пул ўтказмаларини Ўзбекистон миллий валютасида жўнатиши ва қабул қилиши учун имконият яратилди. Миллий валютада амалга ошириладиган пул ўтказмаларидан комиссия ҳақи олинмайди.
Тармоқнинг кенгайиши натижасида Ўзбекистонда ушбу хизматни тақдим этувчи шохобчалар сони 32 тани ташкил этмоқда.
“Биз 14 йил мобайнида “Трастбанк” билан самарали ҳамкорлик қиламиз”, - дейди Юристрим Бошқаруви Раиси Надежда Кибальник. – Биз ўзбек сўмида жўнатиладиган ёки қабул қилинадиган пул ўтказмалари учун комиссия ҳақи олмаймиз, биз мижозларнинг вақтини ва пулини тежашга ҳаракат қиламиз ҳамда ҳамкорликда мақсадга эришамиз. Улар икки мартадан вақт ва пул сарфлаб конвертация қилишмайди, - деди сўзининг якунида Надежда Кибальник.
Юнистрим иккиламчи пул ўтказмаларига 0 фоиз тариф қўлланилади. Мижоз Россиядан “рубль” жўнатиши ва Ўзбекистондан миллий валюта “сўм”да пул ўтказмасини қабул қилиши мумкин ёки аксинча.
“Биз мижозларга энг қулай шарт-шароитларни таклиф қилишга интиламиз. Юнистрим пул ўтказмалари билан бу янада қулай бўлди”, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов. – Банкимиз филиаллари Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида, қолаверса вилоят марказларида жойлашган бўлиб, бу хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш билан бирга, янада қулай имкониятлар яратади, - деди Сардор Нормухамедов.
2001 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган Юнистрим халқаро пул ўтказмалари тизими Россия ва МДҲ мамлакатлари бозоридаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Юнистрим халқаро пул ўтказмалари тизими Россияда ишловчи муҳожирлар орасида паст тарифга эга пул ўтказмаси сифатида машҳур ҳисобланади ҳамда улар бу тизим орқали ўз оилаларига хавфсиз ва зудлик билан пул ўтказмасини амалга ошириш имкониятларини қадрлайдилар. Мижозлар дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида 150 минг нуқтада Юнистрим хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилишлари мумкин, шунингдек онлайн-узатиш тизими бўлган веб-сайт ёки мобил иловалар орқали ҳам фойдаланишлари мумкин. Батафсил маълумот билан расмий веб-сайт саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://unistream.ru
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Трастбанк ва Юнистрим янги имкониятлар