O'zbekistondagi banklarning qo'llab-quvvatlash xizmatlari reytingi Batafsil

Трастбанкда вирусолог билан суҳбат ташкил этилди

06.08.2021
Трастбанк жамоаси ўз касбий фаолиятидан ташқари жамиятнинг бошқа турли соҳалари, жумладан ижтимоий ҳаётида ҳам фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилади. Сўнгги вақтларда коронавирус, эмлаш борасида барчамизда турли саволлар туғилгани табиий. Ана шу саволларга жавоб топиш, қизиқтирган ёки хавотирган сабаб бўлган масалаларга асосли ёндошиш мақсадида Трастбанк бош офисига мутахассис таклиф этилди. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази доценти, тиббиёт фанлари доктори – Хасанова Дилфуза Абдухамидова Трастбанк ходимлари учун “Коронавирус ва вакцинация” мавзусида махсус маъруза ўқиди ва тақдимот ўтказди. Коронавирус ўзи қандай касаллик? Унинг эпидемиологияси, юқиш йўллари, эҳтиёт чоралари, вакцина турлари ҳақида маълумот берилди. Қолаверса, ВАКЦИНАЦИЯ билан боғлиқ ҳақиқатлар ва афсоналарга ойдинлик киритилди. Эслатиб ўтамиз, Трастбанк ўз ходимларини оммавий эмлаш амалиётини бошлаган.
Trastbank 1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Manba: Trastbank
O'xshash yangiliklar
Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

23.08.2021

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

cbu.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

20.08.2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

cbu.uz

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

20.08.2021

Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли тадбирларини давом эттирмоқда

cbu.uz



Orphus tizimi