Жорий йилнинг 18 сентябридан Трастбанкнинг “Дархон” филиали қошида “Сайрам” мини-банки ўз иш фаолиятини бошлади.
Мазкур воқеа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Банкнинг “Чакана бизнесни ривожлантириш” дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга банкнинг жами 62 та мини-банки орқали барча турдаги банк хизматлари кўрсатилмоқда.
Хусусан, Банкнинг “Дархон” филиали қошида ўз иш фаолиятини бошлаган “Сайрам” мини-банки жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган бўлиб, мижозлар минибанк қошидаги пул ўтказмалари шахобчаси орқали «Western Union», «Контакт», «MoneyGram», «Юнистрим», «Золотая корона» пул ўтказмалари тизимларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Алоқа учун манзил:
“Сайрам” мини-банки: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 43-уй. Тел: 0 (371) 267-59-41; 0 (371) 267-60-41
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Трастбанкда яна бир янги мини-банк