Жорий йилнинг 10 апрелидан Трастбанкнинг Андижон ва Самарқанд филиалларига қарашли “Жаҳон бозори” ва “Саратепа” мини-банклари қошида пул ўтказиш шахобчалари ўз иш фаолиятини бошлади.
Мазкур воқеа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Банкнинг “Чакана бизнесни ривожлантириш” дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга банкнинг жами 71 та мини-банки ва 32 та пул ўтказиш шахобчалари орқали барча турдаги банк хизматлари кўрсатилмоқда. Мижозлар минибанк қошидаги пул ўтказмалари шахобчаси орқали «Western Union», «Контакт», «MoneyGram», «Юнистрим», «Золотая корона» пул ўтказмалари тизимларидан фойдаланишлари мумкин.
Алоқа учун манзил:
“Жаҳон бозори” мини-банки қошидаги пул ўтказмаси шахобчаси: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Найман кўчаси 3 уй (Мўлжал: “Жаҳон бозори” бозор ҳудуди)
Телефон: 0 (374) 237-64-64
“Саратепа” мини банки қошидаги пул ўтказмаси шахобчаси: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Туркистон кўчаси, 62 – уй (Мўлжал: “Эркин” савдо маркази)
Телефон: 0 (366) 222-84-78
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Трастбанкда яна янги пул ўтказиш шахобчаси ишга тушди