Бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки – Ўзбекистондаги энг ишончли хусусий банклардан бири ҳисобланади. Шу сабабли омонатчиларнинг кўп қисми ўз жамғарма омонатларини “Трастбанк”да сақлашни маъқул кўради.
Хусусан, омонатчиларнинг кўпчилиги ўз маблағларини нафақат сўмда, балки хорижий валютада ҳам сақлашни афзал кўришмоқда.
«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан жисмоний шахслар учун хорижий валютада жозибадор бўлган «Элита» муддатли омонати жорий этилди.
«Элита» омонатига йиллик 6 % (олти) фоиз даромад тўлаш шарти билан қабул қилинади.
Омонат 13 ойдан 25 ойгача муддатга қабул қилинади. Омонатнинг бошланғич бадали 500 (беш юз) АҚШ долларини ташкил этади. Омонат нақд пул шаклида қабул қилиниб, фоиз тўловлари омонатчининг хоҳишига кўра ҳар ойда ёки муддати тугагандан сўнг капитализациясиз тўланади. Омонатчи омонатни муддатдан аввал сўндирганда, унинг омонатига ҳисобланган ҳар уч ойлик фоизлар тўлалигича тўлаб берилади.
Trastbank
1994 yilda tashkil etilgan «Trastbank» aksiyadorlik birja banki O‘zbekiston Respublikasidagi eng etakchi banklaridan biri bo‘lib, u o‘z mijozlariga barcha turdagi keng ko‘lamli bank mahsulotlari va xizmatlarini ko‘rsatib kelmoqda.
Трастбанкдан хорижий валютада янги омонат