«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Олий ўқув юртлари билан ўзаро хамкорлик қилиб келмоқда

09.03.2016
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Олий ўқув юртлари билан ўзаро хамкорлик қилиб келмоқда Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан 2015-2016 йилда Республикамизнинг нуфузли Олий ўқув юртлари Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, Тошкент Молия Институти, Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия институтлари томонидан ташкиллаштирилган «Карьера кун» ва «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»да фаол қатнашиб, ташаккурнома билан тақдирланди. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети хамда Тошкент Молия Институти ўртасида «ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида» шартнома имзоланди. Жумладан: таълим муассасасида тайёрланадиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрларга ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, хар йили ва истиқболли йилларга буюртмалар бериш, бакалавриат ва магистр талабаларини йил давомида белгиланган муддатда «Банк»да малакали мутаҳассисларга бириктирган ҳолда амалиёт ўтишлари, илмий тадқиқот ва касбий амалиёт ўтишлари, битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарлик аппонентлик қилишларини қўллаб-қўвватлаш; Банк таклифини инобатга олган ҳолда таълим муассасасида тайёрланиладиган йўналишлар ва мутаҳассисликлар бўйича ўқитиш дастурларини тузиш ва келгусида такомиллаштириш ҳамда мутаҳассисларни ҳалкаро андозалар даражасида сифатли тайёрлаш, молиявий хизматлар кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш, банк ходимларини таълим муассасасининг малака ошириш курсларига  таклиф қилиб, улар танланган йўналишдаги мавзулар бўйича ўкитиш, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш. Шартномада ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш хақида келишилган.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi