JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“Туронбанк”АТБ мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида амалдаги тариф режаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритди

01.03.2016
“Туронбанк”АТБ  мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида амалдаги тариф режаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритди “Туронбанк” АТБ банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда "сўм" пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган банк хизматлари учун хизмат ҳақи тарифларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритди. Ушбу талаблар мамлакатимиз Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли «Банк пластик карточкалари асосида ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарори доирасида қабул қилинди." Жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги тариф режасига кўра, “Туронбанк” АТБ томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Эндиликда жисмоний шахслар пластик карточкаларининг (иш ҳаки, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар, шу жумладан корпоратив карточкалар) фойдаланиш муддати тугаганда қайта эмиссия қилишда (алмаштиришда) банк хизмати ҳақи ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.            Бундан ташқари, банк эмитентидан қатъи назар, жисмоний шахснинг пластик карточкасидаги маблағлар бошқа бир жисмоний шахс пластик карточкасига ўтказилганда ёки кирим қилинганда банк хизмати ҳақи ундирилмайди. Бу эса ўз навбатида банкнинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни бошқа банкнинг мижози бўлган жимоний шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш имконига эга бўлди. Бу каби қулайликлар, шубхасиз, аҳоли ўртасида нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига имконият яратади.             “Туронбанк” АТБ томонидан тарифга киритилган ўзгартиришлар тадбиркорлик субъектларига ҳам қатор қулайликлар яратиб беради. Жумладан, улар учун корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда ҳамда жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бошқа мақсадларга ва барча турдаги жисмоний шахсларнинг йўқотилган ва шикастланган пластик карточкалари ўрнига янгисини эмиссия қилишда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 евро миқдорида белгиланди.                “Туронбанк” АТБ томонидан пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликларни кенгайтириш борасидаги изланишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади. 
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi