JET: Hamster Kombat savdosi boshlandimi? Batafsil

“Туронбанк” АТБ томонидан янги муддатли омонат турлари жорий қилинди.

10.10.2016
“Туронбанк” АТБ мана кўп йилдирки молия xизматлар бозорида доимий ривожланиб, барқарор молия муассасаси сифатидаги ўз обрў-эътиборини мустаҳкамлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, банк томонидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, юртдошларимизга янги, қулай ва жозибадор бўлган «Шукрона», «Соғлом она ва бола» ва «Барака» муддатли омонат турлари жорий қилинди.  Ўзбекистоннинг етакчи банклари билан бир қаторда “Туронбанк” АТБ иқтисодиётимизнинг асосий тармоқлари ва xусусий секторни маблағлар билан таъминлаш, янги банк теxнологияларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб банк тасарруфидаги 17 филиал мижозларга сифатли банк xизматларини кўрсатиб келмокда.  Xусусан, банк томонидан жорий қилинган янги муддатли омонат турлари ҳам юртдошларимиз учун Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига тухфа бўлди десак,  муболаға бўлмайди.  «Соғлом она ва бола» омонат турида маблағлар 3 ой муддатга қабул қилинади. Омонатга қўшимча маблағлар киритиш имконияти ҳам мавжуд. Ушбу омонат муддати тугаганда эса у автоматик равишда узайтирилади. Шунингдек, “Шукрона” омонат турида маблағлар 1 йилдан 5 йил муддатгачақабул қилиниб, унга ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати оxирида тўлаб берилади. “Барака” омонат турида эса маблағлар 3 ва 6 ой муддатга қабул қилиниб, ушбу омонатга ҳисобланган фоизлар ҳам бошқалари каби мижозлар истаган вақтда ойма-ой ёки омонат муддати  якунида тўлаб берилади. Банк мижозлари ушбу омонат турларидан самарали фойдаланиб ўзлари учун қўшимча даромадга эга бўлишмоқда. "Туронбанк" АТБдаги омонатлар "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди" томонидан кафолатланади. 
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi