JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

«Туронбанк» АТБ томонидан янги «ОВЕРДРАФТ» хизмати жорий этилди.

10.01.2017
Республикада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш юзасидан давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган холда банк фаолиятини ривожлантириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва аҳолига банк хизматларини янада яқинлаштириш мақсадида «Туронбанк» АТБда бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. «Туронбанк» АТБ томонидан инновацион технологияларни қўллаган холда янги банк хизматларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Туронбанк» АТБ тизимида жорий этилган «Internet-Banking», «SMS-Banking» ва «Turon-Mobile» масофадан хизмат кўрсатишнинг янги модификациялашган тизимлари ҳамда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш тизими жорий этилди. Шунингдек, «Туронбанк» АТБ пластик карта эгаларига янада қулайлик яратиш мақсадида, банкимиз томонидан кредитлашнинг янги тури  - «ОВЕРДРАФТ» хизмати жорий этилган бўлиб, бу орқали «банк мижоз учун» тамойили асосида банклараро эркин рақобатнинг такомиллашувига кенг йўл очиш мақсад қилинган. Ушбу янги кредит тизими банк корпоратив мижозларининг ишчи ходимлари ҳамда «Туронбанк» АТБда пластик карточка очган пенсионерлар учун мўлжалланган бўлиб, пластик карта эгаларига бир қатор қулайликлар яратади. Мазкур карта эгалари бўлган корпоратив мижозларимиз ишчи ходимларига «ОВЕРДРАФТ» кредити уларнинг ўртача ойлик маошининг 5 бараваригача бўлган миқдорда 1 йил муддатга ажратилади, песионерлар учун эса 2 хил – “Узоқ умр” ва “Мадад” кредит турлари ишлаб чиқилган. “Мадад” лойиҳаси бўйича қарз олувчига бир ойлик пенсия миқдорининг 50 фоизигача миқдорда кредит берилади. Ушбу кредитни олиш учун пенсионерлар томонидан банкга таъминот тақдим қилиш талаб қилинмайди. “Узоқ умр” кредити эса пенсионерларнинг 5 ойлик нафақа тўловлари миқдорида 1 йил муддатга берилади. «ОВЕРДРАФТ» кредитининг қулайлик томони шундан иборатки, банкимиз пластик карта эгалари ўз ойлик маоши ёки пенсияларидан ташқари маблағга зарурат туғилганда, ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда ўз эҳтиёжларини бемалол қондиришлари мумкин. Яна бир эътиборли томони шуки, кредит очиқ линия кўринишида ажратилиб, мижоз кредитнинг фақат фойдаланган қисми учун фоиз тўлайди. 
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi