JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

«Туронбанк» АТБнинг “My Turon” мобил иловаси орқали масофадан хизмат кўрсатиш тизими афзалликлари

27.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, «Туронбанк» АТБ Раҳбарияти замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва кўламини кенгайтириш, хусусан, масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларини янги имкониятлар билан бойитиш, амалда фойдаланилаётган дастурий воситаларни янада такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, банк томонидан бир қатор янги технологик ечимларни жорий этиш, замонавий Интернет ва мобиль технологияларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали қисқа вақт мобайнида бир нечта янги хизмат турлари қаторида «My Turon» каби илғор тизим ҳам жорий этилган. Албатта, « My Turon » масофадан хизмат кўрсатиш тизимининг энг биринчи вазифаси – мижозлар учун турли хилдаги коммунал тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиб бериш. Шу жумладан, давлат бюджетига ўтказиладиган солиқ тўловлари, нотариал хизмат ва божхона тўловларини куннинг исталган вақтида амалга оширишда ушбу тизим мижозга беминнат ёрдамчи бўлиб хизмат қила олади. Бундан ташқари «My Turon» масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали мижозлар кредит маблағларини сўндириш, картадан картага пул ўтказиш каби амалиётларни реал вақт режимида бажаришлари учун имконият яратилган. Жисмоний шахслар «My Turon» мобил дастури ёрдамида UzCard пластик карталаридаги пул маблағларини милиий валютадаги “Мобил омонат” ва “Онлайн омонат” номли муддатли омонат ҳисобрақамларига ўтказишлари, омонат бўйича фоизларни ҳисоб-китоб қилиб кўришлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620 сонли «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорида белгиланган вазифалар доирасида мижозлар учун тизимда онлайн тарзда конверсия амалиётлари ўтказиш, яъни карточка ва омонат қолдиқларини сўмдан валютага ёки валютадан сўмга айлантириш имкониятлари яратилди. Мижозлар тизимда осонлик билан рўйхатдан ўтишлари ва уни ўз талабларига мос равишда созлаб олишлари мумкин. «Туронбанк» АТБ томонидан жорий этилган шунинг каби масофадан хизмат кўрсатиш тизимларига мижозларнинг ҳам қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 2018 йилнинг иккинчи чораги давомида ушбу тизимлардан фойдаланувчи мижозлар сони йил бошига нисбатан деярли 17 фоизга, ўтган 2017 йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан эса 87 фоизга ошганлиги фикримизнинг далилидир. Айниқса банк томонидан мобиль алоқа тизимлари орқали кўрсатилаётган хизмат турларига нафақат жисмоний шахслар, балки юридик мижозларнинг қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Ушбу тизимдан фойдаланувчи юридик шахслар сони жорий йил бошига нисбатан деярли 20 фоизга ошганлиги ҳам кўрсатиб турибди. Кўп тармоқли мижозларнинг эътиборини, айниқса, «Корпоратив интернет-банкинг» тизими бир қатор қулайликлари билан жалб этмоқда. Ушбу тизим мижозлар учун ўз тасарруфидаги корхоналарнинг хисоб рақамлари орқали ўтказилаётган амалиётларни назорат қилиш имконини беради. Географик жихатдан турли худудларда жойлашган бўлишига қарамай банк томонидан мижозга қарашли барча корхоналарга бир вақтда хизмат кўрсатилади ва турли филиаллардаги хисобрақамларни фаол назорат қилишга имкон беради. Масофадан туриб банк хизматларини кўрсатиш тизимларининг яна бир эътиборли томони – уларнинг 24 соат давомида реал вақт режимида фаолият кўрсатиши билан биргаликда узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланган ҳолда ишончли тарзда ҳимояланганлигидир.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi