JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

«Туронбанк» АТБнинг янги «Юнусобод» филиали ўз фаолиятини бошлади

23.12.2016
Мамлакатимизда қулай бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар фаолиятини юксалтириш, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва молия муассасаси хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Буни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки фаолияти мисолида айтадиган бўлсак, мазкур муассасада замонавий банк хизматларини такомиллашуви ҳамда мижозлар кўламининг янада ортиши натижасида Республикамизнинг барча вилоятлари ва пойтаxтимиз туманларида бўлинмалар сони кўпаймоқда. Бугунги кунда банкнинг филиаллари сони 18 тага етган бўлиб, улар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир. Айни пайтда «Туронбанк» АТБ тизимида 23 та мини-банк, 27 та халқаро пул ўтказмалари ва 7 та валюта айирбошлаш шохобчалари, 25 та коммунал, 18 та жамғарма ҳамда 18 та махсус кассалар фаолият юритмоқда. Мазкур муассасаларда ҳар бир ходим банк фаолиятининг бирламчи мезони ҳисобланган сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатишнинг меъёрларига амал қилиб келаётир. Бу эса, ўз навбатида, фаолиятнинг кенгайишига замин ҳозирламоқда. Байрамлар арафасида мижозларга ўзига хос байрамона туҳфалар улашиши анъанага айланган «Туронбанк» АТБ яқинда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ўз филиалини очди. Тумандаги тадбиркорлар ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларнинг талаблари асосида фаолиятини бошлаган ушбу мўъжаз муассаса Юнусобод тумани, Марказ-6, Хуршид кўчаси, 85А-уй манзилида жойлашган. Мазкур банк муассасаси «Туронбанк» АТБнинг «Юнусобод» филиали сифатида келгусидаги фаолияти давомида «банк ва мижоз» узвий занжирининг равнақи йўлида хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Туронбанк» АТБ юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Натижада банк ўзининг барча турдаги хизматлари билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб бораётир. Бунинг самараси ўлароқ, биргина жорий йил бошидан буён банкнинг барча молиялаш манбалари ҳисобидан республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 265,6 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бунда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўмаклашишга қаратилиб, аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатламини, шу жумладан, хотин-қизларни, ёшлар, коллеж битирувчиларини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун жалб қилиш ҳамда иш билан таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Банкнинг янги филиали Юнусобод тумани аҳолисига бу борада янада кенг имконият яратади. – Янги бинода иш бошлаган филиалимизда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган, – дейди «Туронбанк» АТБнинг «Юнусобод» филиали раҳбари Жамшид Мирзаев. – Мижозларнинг хоҳиш-истаклари асосида сифатли хизмат кўрсатиш ва шу орқали фаолиятимизни янада такомиллаштириш асосий мақсадимиз эканлигини инобатга олсак, «Туронбанк» АТБнинг равнақи йўлида ҳамиша камарбастамиз. Ушбу янги банк филиали томонидан инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ва қулай банк хизматларини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, республикамизда биринчилардан бўлиб «Туронбанк» АТБда жорий этилган «Internet-Banking», «SMS-Banking» ва «Turon-Mobile» масофадан хизмат кўрсатишнинг янги модификациялашган тизимлари ҳамда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш, кредитлашнинг янги «OVERDRAFT» тизимларини мазкур филиалда татбиқ этиш ва бу орқали «банк мижоз учун» тамойили асосида банклараро эркин рақобатнинг такомиллашувига кенг йўл очиш мақсад қилинган.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi