JET: Kartadan kartaga 200 million so'mni komissiyasiz o'tkazish mumkinmi? Batafsil

Туронбанк хизматларидан тўлиқ 24/7 режимда фойдаланиш мумкин

27.12.2018
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Натижада банк ўзининг хизматлари билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб бормоқда. Жумладан, Туронбанкнинг 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгайиши бунинг яққол мисоли. Куни кеча аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий  хизматлар  кўламини  кенгайтириш  мақсадида ташкил қилинаётган шахобчаларнинг навбатдагиси пойтахтнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида фойдаланишга топширилди. Замонавий банк технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган шахобчалар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида банк хизматларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, банкоматлар орқали фуқаролар пластик карталаридаги сўм маблағларни нақдлаштириш, инфокиосклар орқали турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни  амалга ошириш, «Туронбанк»дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш каби амалиётларни бажариш мумкин. Эътиборга молик жиҳати, «Туронбанк» томонидан кўп функционалли, автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ишга туширилди. Ҳозирги кунда Республиканинг барча ҳудудларида 28 та валюта банкоматлари 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк филиаллари ва аҳоли гавжум жойларда тўлиқ 7 кун, 24 соат режимида аҳолига нақд валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатмоқда. Шунингдек, «Туронбанк» келгусида 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини республиканинг бошқа худудларида ҳам ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда. Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз! Туронбанк – Барқарорлик белгиси!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi