Туронбанк мижози бедана ортидан миллионер бўлмоқчи!

01.03.2021
Туронбанк мижози бедана ортидан миллионер бўлмоқчи!

Азалдан Шарқ мамлакатларида бедана қуши дилларни хушловчи, оҳанграбодек ўзига тортувчи овози ва хониши учун эъзозланади. Айниқса, тўрқовоққа солиб қўйиб, унинг сайрашини мириқиб тинглаш, кишини маст қилувчи куйига жўр бўлиб оҳиста ором олиш, кун давомидаги барча зўриқишу – чарчоқларни чиқариб юбориши бор гап. Аммо унинг бунданда фойдалироқ жиҳатлари борлигини кўпчилик яхши билмайди. Мана масалан, бедана боқиш ва уни кўпайтириш камҳаражат, бироқ сердаромад соҳа ҳисобланади. Тасаввур қилинга, қисқа фурсатда маҳсулот берадиган битта бедананинг кунлик озуқа миқдори 26 грамм омихта емдан ошмайди. Хусусан, бир килограмм қўй гўшти олиш учун ўртача 25 килограмм, мол гўшти учун эса 26-28 килограмм озуқа сарфланади. Бедана 200 грамм семириши учун бор – йўғи бир килограмм озуқа етарли бўлади. Камчиқим бу парранданинг тухум бериш даври тугаса, гўшти ҳам яхшигина даромад келтиради.


Бедананинг тухум, бедана-бройлер гўшти йўналишидаги ҳамда жангари, декоратив, рангдор каби турлари мавжуд бўлиб, энг сермаҳсули “япон” зотлиси ҳисобланади. Ундан йилига ўртача 300 дона тухум олиш мумкин бўлади. Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан A, PP, B1, B2 витаминлари ва минерал моддалар таркиби бўйича юқори кўрсаткичга эга. Наманган вилоятининг Косонсой тумани Навбаҳор маҳалласида қайд рослаган 1 гектарлик катта мажмуа раҳбари ва беданачилик бизнеси эгаси Бунёджон Анваров айни шу парранда ортидан миллионерга айланиш мақсадида. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, барчаси шунчаки қизиқиш ва ўрганишлардан бошланган. Аввалига 10 та сўнгра 20 та, шу зайлда бугун 40 мингта. Унинг “Fresh qual eggs” фермер хўжалиги 2020 йили ташкил этилган бўлиб асосан бедана тухуми ва гўштини етиштириш билан шуғулланади.


Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 300 минг АҚШ доллари бўлиб, шундан 125 минг АҚШ доллари “Туронбанк”АТБ кредити, қолгани эса ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобланади. Банк билан ҳамкорлик натижасида ишбилармон “япон манжур” зотли 40 минг дона беданаларни парваришлаш ва уларнинг гўшти ва тухумини олиш учун 2 та махсус 20 минг ўринлик блокларни ташкил этди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчидан қафаслар харид қилинди. Айни вақтда корхонада кунига 35 минг дона тухум маҳсулотлари олинмоқда.


“Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва хусусий мулкни изчил ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга яртаиб бераётган шароитлари маҳсули” дея таъкидлайди Бунёджон Анваров. Унинг фикрича, кейинги вақтларда дунё мамлакатлари луғатида органик маҳсулот ибораси пайдо бўлди. Яъни, атроф-муҳитга зарар келтирадиган кимёвий воситалардан фойдаланмасдан биологик хилма-хилликни асрайдиган экологик тоза маҳсулот етиштириш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш даражаси ортмоқда. Беданачилик айнан ана шу талабларга тўлиқ жавоб берадиган тармоқ бўлиб, унда антибиотиклардан, ўстирувчи сунъий моддалардан, озуқа қўшимчаларидан фойдаланилмайди. Мисол учун, бедананинг тана ҳарорати 42, ошқозон ҳарорати 46-48 даражада бўлгани учун унча-мунча инфексия унга яқин йўламайди. Шу боис уларни парваришлашда ҳеч қандай антибиотикка эҳтиёж йўқ. Шунинг учун ҳам Бунёджон шу йўналишни танлаган.


Дарҳақиқат, дунё мамлакатларида, хусусан, Германияда органик-экологик тоза маҳсулот етиштириш ва унга бўлган йиллик талабнинг ўсиши 5-15 фоиз, Дания, Швеция ва Швейцарияда 30-40 фоизга етгани экологик тоза маҳсулотларга эътибор ортганини кўрсатмоқда. Соф ва табиий ҳисобланадиган бедана тухумлари Японияда ҳам машҳур бўлиб, у парҳез таом сифатида қадрланади. Жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талабнинг кўплиги юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очиши шубҳасиз.


Бедана ўзи кичик қуш бўлса-да, иқтисодий самарадорлиги жуда юқори экани аниқ. Нега дейсизми, унда ўзингиз таҳлил қилиб кўринг. Инкубаторга қўйилган тухум 17 кунда очиб чиқади. Бедана жўжалари талаб даражасида парваришланса, энг камида 90 фоизи вояга етади. Бошқа паррандалардан фарқли ўлароқ, бедана 40-50 кунда тухум бера бошлайди. Қадимги Шарқ табобатида ҳам бедана гўшти ва тухуми табиий дори-дармон сифатида кадрланган. Хусусан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, камқонлик, мигрен, бронхиал астма, асаб тизимидаги бузилишлар, қон босимининг ошиши, қандли диабет сингари кўплаб касалликларни даволашда фойдаланилади. Нурланиш касаллигида бедана тухуми радионуклидларни организмдан чиқариш хусусиятига эга. Косметологлар унинг таркибидаги трамизинни юз рангини тиниқлаштиришда қўллашади. Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сирасига киради.


“Туронбанк”АТБ мижози бўлган Бунёджон Анваров ҳам айни йўналишда ишларни янада жадаллаштириш, беданалар сонини бир неча баробарга ошириш ва ўзининг бир гектарлик мажмуасида гўштларни сақлашга мўлжалланган музлаткични ҳам ўрнатмоқчи. Унинг мақсади аввало Республикани ҳамёнбоп ва сифатли бедана тухумлари билан таъминлаб, сўнгра қўшни давлатларга ҳам етказиб беришдир.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi