JET: So'm yoki dollar omonatlari: O'zbekistonda qaysi biri foydaliroq? Batafsil

“Туронбанк” пластик карточкалари билан пулларингизни ишончли сақланг ва сарфланг

25.11.2019
Бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида молиявий амалиётларни кўриш мумкин. Ҳар куни кимдир шахсий пластик карточкаларидан нақд пул ечиб олса, яна кимдир уз эҳтиёжларини қондириш учун банк кредитларидан фойдаланади. Бошқаларга эса юқори фоизли омонатлар ас қотиши турган гап. Умуман, иқтисодий жараёнларнинг иштирокчиси эканмиз, бир бора бўлса ҳам бу соҳа билан тўқнаш келишимиз аниқ. Айниқса, истеъмолчилар учун қулайлиги ва арзон имкониятларини яққол намоён қилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар механизми, хусусан, пластик карточкалар тизимига. Ўтган вақт давомида пластик карточкалар шунчалар оммалашдики, бир неча йиллар аввал улардан фойдаланишга бироз чўчиган бўлсак, ҳозир ҳамёнимизни уларсиз тасаввур этиш қийин. Вақт синовидан муваффақиятли ўтган ушбу тўлов воситаси жуда ҳам универсаллиги билан меҳримизни қозонди. Сабаби, у орқали озиқ- овқат дўконлари-ю, турли хизмат кўрсатиш шохобчаларида, шунингдек, мобил иловалар орқали исталган тўловларни амалга оширишимиз мумкин. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш борасида мамлакатимиз молия муассасалари орасида етакчилардан бири бўлган “Туронбанк” АТБ бу борада фаол ишлар олиб бормоқда. Хусусан, жорий йил бошидан миллий валютадаги “Uzcard” тизимида ишловчи пластик карточкаларнинг 60 минг донадан кўпи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан юридик шахсларнинг корпоратив ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карточкалари 2 мингга яқиндир. Шунингдек, “Нumо” тизимидаги пластик карточкаларнинг ҳам 40 минг донадан кўп фуқароларга тақдим этилди. Шунингдек, ҳисобот даврида чет элга саёҳат қилганимизда ҳамда интернет орқали харидларни амалга оширганимизда ишончли шеригимиз бўлган VISA ва Mastercard халқаро пластик карточкаларнинг ҳам жами 14 130 таси эмиссия қилинди. Ундан 6,6 минг донаси VISA бўлса, 7,5 минг таси Mastercard пластик карточкаларидир. Турган гапки, пластик карточка ойлик маош билан тўлгандан сўнг, кўп ҳолларда уни нақдлаштириш ёки коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш пайига тушамиз. Зарур ҳолларда эса, пластик картларимизни нақдлаштиришда бизга 24/7 режимида фаолият юритувчи “Автоматлаштирилган тўлов марказ”лари яқиндан ёрдам беради. “Туронбанк” нинг бутун Республика миқёсида ташкил этилган шундай нуқталарига бугунги кунда 63 та миллий валютада, 28 та хорижий валютада ва 63 та “Humo” карталарига хизмат кўрсатувчи банкоматлар ва 236 та ўз - ўзига хизмат кўрсатувчи инфокиоскалар ўрнатилган. Ва сиз исталган вақтда ушбу қулайликдан фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, “Туронбанк” АТБнинг “Mastercard” халқаро пластик карточкалари ва “Uzcard” миллий тўлов карталари ёрдамида бўш пул маблағларингизни банкнинг “Turon Mobile” иловаси орқали юқори фоизли, миллий ва хорижий валютадаги банк омонатларига жойлаштиришингиз мумкин. Яна бир аҳамиятли жиҳати, “Туронбанк” АТБ қулай тўлов воситаларини таклиф этиш билан бирга молия муассасаси аъзоси бўлганингиз учун сизни рағбатлантиришни ҳам йўлга қўйиб, турли хил акцияларни мунтазам ўтказиб келади. Мисол учун аввалги совринли ўйинимизда Нексия-3 русумидаги автомобиль соҳиби бўлган юртдошларимизни келтиришимиз мумкин. Ҳали эшитмаганлар учун яна бир бора эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу акциянинг навбатдаги босқичи ҳам ўтказилмоқда. Яъни жорий йилнинг 15 августидан 1 декабрига қадар “Mastercard халқаро пластик картасидан фойдаланиб янги йил таътилини жанубий шарқий осиёнинг илиқ денгиз соҳилларида Туронбанк билан ўтказишингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, мижозлар эҳтиёжларига мос хизматлар кўламини кенгайтириб бориш “Туронбанк” АТБнинг чакана хизматлар соҳасини ривожланишининг асосий мезонига айланган. Ишончимиз комилки, банкда тўпланган бой тажриба ва кенг имкониятлар энг муҳим бўлган “Банк-Мижоз” алоқасини мустаҳкамлашга йўналтирилганлиги бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз келгусида ҳам янада муваффақиятли давом этишига қатъий ишонч уйғотади.
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

25.10.2024

Kapitalbank Uzcard versiyasiga ko'ra korporativ biznesni rivojlantirish bo'yicha yetakchiga aylandi

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar

24.10.2024

Plum Tech UZCARD EXPO 2024 da: moliyaviy imkoniyatlarni o‘zgartiruvchi texnologiyalar



Orphus tizimi