JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Туронбанк ва “Mastercard” ҳамкорликда янги хизматларни жорий этмоқда

02.10.2019
Туронбанк  ва “Mastercard” ҳамкорликда янги хизматларни жорий этмоқда Маълумки, Туронбанк АТБ глобал тўлов индустриясида фаолият юритаётган энг илғор технологик компания бўлмиш “Mastercard” халқаро тўлов тизими билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, ўзининг замонавий менежмент стратегиясида иш юритмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан молия муассасаси ушбу турдаги халқаро пластик карталарини тўлақонли эмиссия қилишни бошлади. Сабаби, ушбу хизмат жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бериб, NFC (контаксиз алоқа) тизимида ишлаши билан аҳамиятлидир. Айни пайтда банкда икки турдаги яъни “Mastercard Standard” ва “Mastercard Gold” карталари муомалада, уларга “MyTuron” иловаси орқали чекланмаган миқдорда хорижий валюта сотиб олиш имконияти берилади. Туронбанк АТБнинг бош офисида ўтган учрашувда “Mastercard” халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги стратегик лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор масалалар муҳокама этилди. Унда “Mastercard”нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Игор Степанов ва “Mastercard” бизнесини Марказий Осиё мамлакатларида ривожлантириш директори Антон Бороздин ва банкнинг “Чакана хизматлар кўрсатиш” департаменти вакиллари иштирок этишди. Мулоқот чоғида таъкидланганидек, ушбу оммабоп тўлов тизимининг муомалага чиқарилиши кутилгандан ҳам ижобий натижа бериб, ундан фойдаланувчилар сони 7 мингдан ошди. Картамиз биз кутганимиздан ҳам тез суръатда оммалашганидан жуда ҳам ҳурсандмиз. Тўғриси, истеъмолчилар бу қадар илиқ кутиб олишади деб ўйламаган эдик. Бу ҳам бўлса, аҳолининг банкка бўлган ишончи мустаҳкам эканлигидан далолатдир. Менимча, энди кейинги босқичга ўтсак ҳам бўлади яъни хизматларнинг турини кенгайтириш лозим. Хусусан, сайёхатга чиқишни севучилар учун кобейжинг карталарини ишга тушириш таклифингиз менга айниқса маъқул бўлди. Бу муваффақиятли лойиҳа бўлиши турган гап деди “Mastercard” бизнесини Марказий Осиё мамлакатларида ривожлантириш директори Антон Бороздин. Ҳамкасбининг сўзларига қўшимча қилар экан, “Mastercard”нинг Грузия ва Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Игор Степанов шу каби самарали лойиҳаларни амалга ошириш икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдириб, “Mastercard” ўзининг инновацион хизматлар билан Ўзбекистон молия бозорига кириш ниятида эканлигини қайд этди. Шу ўринда қўшимча қилиш керак, Туронбанк АТБ томонидан “Mastercard” карталарининг оммабоплигини ошириш, аҳолига унинг кенг имкониятларини етказиш мақсадида бир қатор акциялар ўтказиш ҳам мунтазамлик касб этди. Унинг доирасида эса 90 нафардан зиёд мижозларга турли хилдаги махсус совғалар топширилиб, 7 мингга яқин “Mastercard” карталари очилди. Энг олий соврин, Nexia III енгил автомобили эса акция ғолибига топширилди. Мазкур акция кенг жамоатчилик томонидан илиқ қабул қилинганлиги сабабли, жорий йилнинг 15 август санасидан янги “Mastercard” халқаро пластик карталаридан фойдаланинг ва Янги йил таътилини Жанубий – шарқий Осиёнинг илиқ денгиз соҳилларида Туронбанк билан ўтказинг акциясига старт берилди. Ушбу акция жорий йилнинг 1 декабрга қадар давом этади.  Бир сўз билан айтганда, Туронбанк АТБ замонавий ахборот – коммуникация технологияларига асосланган ҳолда молиявий барқарорлик белгисига эришиш учун олға қадам босмоқда. Мазкур акция бўйича тўлиқ маълумотларни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

14.11.2024

Push30 sizga yangi yilni yorqin taassurotlar bilan boshlash imkoniyatini tuhfa qiladi!

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

07.11.2024

Ozon Oʻzbekistondagi faoliyatini kengaytirmoqda. Bu esa shuni anglatadiki, hech narsa sotmaydigan va ishlab chiqarmaydigan odamlar ham oʻz muvaffaqiyatli biznesini boshlashi mumkin.

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi

30.10.2024

Uzum Bank O‘zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari uchun Visa kartalarini rasmiylashtirishni boshladi



Orphus tizimi