2018 йилнинг 7 июнь куни Учтепа туманида «InfinBANK» Акционерлик-Тижорат банкининг янги филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2018 йилнинг 7 июнь куни Учтепа туманида «InfinBANK» Акционерлик-Тижорат банкининг янги филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматларининг оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини бажариш мақсадида, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида янги филиал очиш ҳақидаги қарор қабул қилинди.
«InfinBANK» филиали Ширин ва Катта Хирмонтепа кўчаларнинг кесишувида жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолисига, ҳусусий бизнес ва тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизмат кўрсатиб боради, шу билан бирга, филиалнинг очилиши янги ишчи ўринларнинг яратилишига сабабчи бўлди. Шуни қайд этиш лозимки, янги филиал дизайни замонавий архитектура талабларига жавоб беради ва уйғунлик билан шаҳарнинг умумий ансамблига мос келди.
Олдинга қўйилган стратегияга амал қилган ҳолда, АТБ “InfinBANK” халқаро молиявий ташкилотлар билан муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда ва банк хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланмоқда.
Ёшларга тақдим этилаётган катта имкониятларни инобатга олиб, Учтепа филиалига ёш, фаол ва малакали мутаҳассислар жалб қилинди.
АТБ “InfinBANK”га ҳуш келибсиз!
24.12.2024
Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling
19.12.2024
Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi
12.12.2024
Biznesingiz uchun ishonchli moliyaviy yordam qidiryapsizmi?
Учтепа филиалининг тантанали очилиши