JET: Qimmat butik do'konlarda qalbaki brendlar sotilishi mumkinmi? Batafsil

Ҳудудларда янги корхоналар ташкил этилмоқда

10.10.2019
“Туронбанк” АТБ сўнгги йиллар мобайнида ўз фаолиятини кенгайтириб, мижозларга юқори технологияларга асосланган янги, масофадан бошқариладиган жозибадор хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини банкнинг узоқ муддатли депозитларига жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни кенг амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.                                                                                                                                                                  Жорий йилнинг 1 - май куни Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарори аввало кичик, ўрта ва йирик бизнес субъектлари ўртасида ишлаб чиқариш кооперациясини кўтариш масаласига эътибор қаратиш билан аҳамиятли бўлди. Қарорда белгиланган устувор вазифалар ижросидан келиб чиққан ҳолда “Туронбанк” АТБ бир қатор тадбиркорлик субъектлари иш фаолиятини кенгайтириш, тармоқларга замонавий қувват олиб кириш йўлида турли имтиёзли молиявий кўмак кўрсатмоқда. Хусусан, “Asia Metall Grand” МЧЖ томонидан 1 га майдонда металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси учун ажратилган маблағ, биринчидан мамлакатимизга кириб келаётган шу турдаги импорт маҳсулотларининг ўрнини босса, иккинчидан 45 нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 24 млрд сўм бўлиб, шундан 8,5 млрд сўми банк кредити ҳисобланади. Жорий йилнинг дастлабки ойларида фаолият бошлаган корхона йилига 80 минг тонна тайёр металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга.  Худди шундай йирик лойиҳа “Туронбанк” АТБнинг кўмаги асосида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кичик саноат зонасида ҳам ташкил этилмоқда. Қарийб 3 га майдонда бунёд этилаётган корхона жорий йил сўнггида ишга тушади. Айни пайтда пайвандлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Технологиялар Туркия ва Хитой давлатидан келтириляпти. Завод тўлиқ қувват билан фаолият бошлагач бу ерда йилига 300 минг тонна тайёр металл маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.  Ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилаётган бўлиб, умумий қиймати 15 млн долларга тенг. Шундан 4 млн доллари “Туронбанк” АТБнинг молиявий кўмагидир. Завод 2020 – йил баҳор ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида 200 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.  Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарорида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, хусусан маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳам алоҳида вазифалар белгиланган “Best electronics system” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона “Туронбанк” АТБ Қарши филиалидан 3 млрд сўмлик имтиёзли кредит олиб, замонавий “Smart” телевизорлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхонага технологик линия Хитой давлатидан келтирилди ва 40 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.  “Туронбанк” хизмат кўрсатиш маданияти ва тармоққа бўлган ишончни янада ошириш, банк фаолиятига бозор механизмларини жорий этиш мақсадида мижозлар учун юқоридаги каби қатор имконият турларини кенгайтириб бормоқда.  Ушбу видеолавҳа орқали мазкур ишлар билан батафсил танишишингиз мумкин!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

04.07.2024

“Fitch Ratings” xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank”ga “Barqaror” prognoz bilan “B” darajadagi reytingini berdi

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

02.07.2024

“S&P Global Ratings” xalqaro agentligi "Kapitalbank" reytingini “B”dan “B+”ga ko‘tardi.

Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi



Orphus tizimi