JET: O'zbekistonda eng manfaatli kredit kartasini qaysi bank taklif qiladi? Batafsil

Қулай шартларда пулларингизни нақдлаштиринг ёки айирбошланг!

29.03.2020
Маблағларингизни Туронбанкнинг банкоматлари орқали қулай шартларда нақдлаштиринг ёки айирбошланг! Зудлик билан хорижий валютадаги маблағларингизни айирбошлашингиз керакми? Аммо Сиз ишонч билдирган банкнинг онлайн хизматлари панд беряптими? Карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Туронбанкнинг ҳудудлардаги барча 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган шохобчаларига ташриф буюришингиз мумкин. Агарда Сиз эрталабки соат 9:00дан 17:00гача бўлган вақт оралиғида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматидан фойдалансангиз, 1 АҚШ долларини 9 500 сўмдан, кечки 17:01дан тонгги 08:59га қадар ва ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари 9 400 сўмдан айирбошлашингиз мумкин. Бундан ҳам қулайроғи эса техник сабаблар туфайли ишламай қолаётган масофавий хизматингизни MyTuron иловасига алмаштиринг! Илова орқали Сиз уйдан чиқмаган ҳолда ўз ҳисоб-рақамларингизни масофадан бошқариш имкониятига эга бўласиз ва 300 дан ортиқ хизматлардан бир ҳаракатнинг ўзида фойдаланишингиз мумкин. MyTuron - https://onelink.to/dtfhum Қадрли Туронбанк мижозлари! Биз сизнинг фаровонлигингиз ва саломатлигингиз учун бугун ишга чиқмоқдамиз, сиз биз учун уйда қолиб, молиявий юмушларингизни бизга ишониб топширинг. Туронбанк сизнинг ҳаловатингиз тарафдори!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin
Uzum Bank ilovasi foydalanuvchilari endi telefon raqami orqali pul oʻtkazishlari mumkin

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

24.12.2024

Jamoangizga Push30 bilan investitsiya qiling

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi

19.12.2024

Uzum Bank va Visa plastik debet kartalarni ishga tushirdi



Orphus tizimi