"Ипотека-банк" АТИБ ушбу орқали қуйидагиларни маълум қилади.
2020 йилнинг январь-март ойлари давомида банкимиз кассалари орқали жисмоний шахслар томонидан электрон-онлайн аукционда сотилган мол-мулклари учун тўловлар тўланган вақтда айрим фуқаролардан тўланган сумманинг 0.5% миқдорида банк хизмат ҳақи ундирилган.
Бугунги кунда банк филиаллари томонидан ушбу банк хизмат ҳақи учун ундирилган тўловлар ўз эгаларига қайтарилмоқда.
Бироқ банк филиалларида тўлов амалга оширган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар (телефон рақами ва яшаш манзили) тўлиқ мавжуд эмаслиги сабабли, жисмоний шахсларга ундириб қолинган хизмат ҳақини қайтаришда муаммолар юзага келмоқда.
Шу сабабли, агар Сиз банкимиз кассалари орқали 2020 йил давомида юқорида кўрсатилган тўловларни амалга оширганингизда банк хизмат ҳақи ундирилган бўлса, банк филиалларимизга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Қўшимча саволлар учун 78-150-08-02 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади.
07.04.2026
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi
26.03.2026
Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!
11.03.2026
5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri
Аукционда сотилган мол-мулклари учун тўловлар тўланган вақтда 0.5% олинган хизмат хакклари кайтарилмокда