Uzcard карталарингизни онлайн блокдан чиқаринг!

06.05.2020
Туронбанкнинг “Uzcard” карталари эгалари учун янгилик! Барчамизга маълумки, катта ва кичик молиявий операцияларни амалга оширишнинг жуда осон ва арзон усули банк пластик карталари ҳисобланади. Кредит олиш ҳамда иш ҳақи олиш, коммунал хизматларни тўлаш, дўконларда харид қилиш - бу ҳаракатларни битта карта ёрдамида амалга ошириш мумкин, нақд пулдан фарқли ўлароқ, бу қулай. Хавфсизликни таъминлаш учун ҳар бир картага ўзига хос ПИН-код берилади - маълум бир калит, бунда кўп пул манипуляциялари мавжуд эмас. Банк махфий маълумотларнинг хавфсизлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилади, шунинг учун мижозларга қоғоз, электрон ёки бошқа сақлаш воситаларида эмас, балки тўртта рақамнинг комбинациясини бошида сақлашни қатъий тавсия қилади. Аммо муаммо шундаки, инсон мияси кераксиз маълумотларни филтрлашга мойилдир. Кўпинча бундай маълумотлар банк картасининг ПИН-кодига айланади. 3 маротаба нотуғри уриниш ва карта блокланиб қолиши турган гап. Хўш, бугунги карантин шароитида бу муаммонинг ечими қандай? Аҳир қоғоз кўтариб банкка боришнинг имкони бўлмаса. Ҳавотирга ҳеч ҳам ўрин йўқ, энди Туронбанкнинг “My turon” иловасини юклаб олиш орқали Сиз мазкур масалани онлайн тарзда ҳал этишингиз мумкин бўлади. Илова билан картангизни исталган вақтда 24/7 режимда блокдан чиқаришингиз мумкин. Хизмат мутлақо бепул амалга оширилади. Ҳа айтганча, агарда сизда илова бўлса (обновить) янгилаш тугамасини босиш эсдан чиқамасин! Молиявий юмушларингизни Туронбанк билан бирга ҳал қилинг!
Turon bank «Turonbank» aktsiyadorlik tijorat banki moliya xizmatlar bozorida 1990 yildan buyon faoliyat koʼrsatib kelmoqda va bugungi kunda mamlakatimizning universal banklaridan biri hisoblanadi. Bank doimiy ravishda oʼsib, rivojlanib, barqaror moliya muassasasi sifatidagi obroʼ-eʼtiborini mustahkamlab kelmoqda. Oʼzbekistonning yetakchi banklari bilan bir qatorda Turonbank iqtisodiyotimizning asosiy tarmoqlari va kichik biznesni mablagʼ bilan taʼminlash, yangi bank texnologiyalarini joriy etish va investitsiya loyihalarini qoʼllab-quvvatlashda faol qatnashib kelmoqda
Manba: Turon bank
O'xshash yangiliklar
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi
Moody’s xalqaro reyting agentligi “Kapitalbank” reytingini tasdiqladi

Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

01.04.2024

“Birinchi” kredit kartasining limiti 100 million so‘mgacha oshirildi

Uzsanoatqurulishbank



Orphus tizimi