Вақтни бошқармай туриб, бошқа
ҳеч нарсани бошқариб бўлмайди.
Питер Друкер
(Замонавий менежмент асосчиси)
Вақт бу имконият, вақт бу пул дегани, ростдан ҳам шундайми? Шиддат билан ўзгараётган замонда вақтни тўғри тақсимлаш ва ундан тўғри фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Кейинги пайтларда анчагина машҳур бўлиб қолган “тайм менежмент” (вақтни бошқариш) тренинглари орқали бу борадаги жаҳон психолог-олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ва янги кўникмалар билан таништириб борилмоқда.

"Ипотека-банк" АТИБ Бош офиси ходимлари учун ташкиллаштирилган “тайм менежмент” тренингда ҳам вақт қиймати, вақтдан самарали фойдаланиш маҳорати, тўғри тақсимлаш, ақл билан режалаштириш каби тушунчаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тренинг амалий машғулотлар билан уйғун тарзда ташкиллаштирилгани айниқса, ҳаётда кўп учрайдиган ҳолатлар таҳлили, ўзаро эркин, очиқ мулоқот тренининг иштирокчиларига ўзгача кайфият бахш этди.

Ходимлар иш самарадорлигини оширишда ўз вақтида дам олиш ва бошқа ишларни ташкиллаштиришда вақтни тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Зеро вақт - ақлли топқир, уддабурон, меҳнаткаш ва бахтли одамлар учун энг бебаҳо неъматдир.
24.11.2025
Visa PUBG MOBILE kartasi endi butun O‘zbekiston bo‘ylab mavjud!
25.11.2025
3D Secure bilan UnionPay onlayn to‘lovlari uchun yangi ishonchlilik darajasi
24.11.2025
Ipak Yuli Bankning UnionPay kartalari bilan Alipay va WeChat’da to‘lov qilish yanada osonlashdi
Вақт бу имконият, вақт бу пул дегани, ростдан ҳам шундайми?