Валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлаштиришга бағишланган семинар

09.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тижорат банкларида амалга ошириладиган валюта операцияларига доир ҳисоботларни шакллантириш тизимини автоматлаштиришга доир семинар ташкил этилди. Тадбирда Марказий банкнинг республика аппарати ва ҳудудий бош бошқармалари, тижорат банклари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари аъзолари ҳамда банк тизими дастурчилари иштирок этди. Иштирокчиларга валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлашган ҳолда шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” юзасидан батафсил тушунча ва маълумотлар тақдим этилди.   Мазкур лойиҳа доирасидаги амалий ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш ва янада такомиллаштириш юзасидан топшириқ ва вазифалар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш юзасидан тижорат банклари ҳамда дастур яратувчиларига кўрсатмалар берилди.
Manba: cbu.uz
O'xshash yangiliklar
Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

07.04.2026

Uzum Bank Global Finance talqini bo‘yicha O‘zbekistonning eng yaxshi banki deb topildi

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

26.03.2026

Octobank takliflari bilan biznesingizga yangi turtki bering!

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri

11.03.2026

5 million Uzum kartasi: mamlakatdagi eng talabgir bank mahsulotlaridan biri



Orphus tizimi