“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки республикада юзага келган эпидемиологик шароитни ҳисобга олган ҳолда ходимлар малакасини оширишнинг масофавий вебинар усулини қўллай бошлади.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти ҳамда Ўқув маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви тасдиқлаган “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари”га бағишлаб видеоконференция ташкил этди.
Мазкур видеоконференцияда Бош офис ва филиалларнинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти, Валюта операциялари бошқармаси раҳбар ходимлари ва мутахассисларидан иборат жами 107 нафар ходим иштирок этди.
Вебинар давомида Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори Вячеслав Пай ходимларга валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари, хусусан, валюта ҳисобварақлари, ички валюта бозори ва валюта операциялари, тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операциялари, жумладан валюта операциялари бўйича ҳисобдорлик ва жавобгарлик, уларни амалиёт ва ҳужжатларда акс эттириш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
17.10.2025
Kredit olish imkoniyatini oshirish uchun qayerda ishlash kerak?
13.10.2025
Octobank — TAF!25 versiyasi bo‘yicha onlayn biznes uchun raqamli yechimlarni yaratish yetakchisi
13.10.2025
FinTech va Bank forumi (FIBA) 2025 20-oktyabr kuni Toshkentda bo‘lib o‘tadi
Валюта операцияларини амалга ошириш амалиётлари мустаҳкамланди